ОИЛА ДАВРАСИДА
Хуш бахт-у, саодат бор толейинг теграсида,
Ажиб ҳис-ҳарорат бор олий онг орасида.
Ҳеч макондан топмассан қадар иноятни-
Хотиржам ҳаловат бор оиланг даврасида.
Бир кун айро айласа, тақдиринг тайёраси,
Кўзлари муштоқ кутар садоқат сайёраси,
Келсанг, қайнар хумчадек ризқ тутар тоғораси-
Сир тўла саховат бор оиланг даврасида.
Узилиб кетолмассан, боғланган меҳр риштанг,
Қалбсизсан, ҳабибсизсан, мабодо, инкор этсанг,
Ўрнинг бўш, очиқ қолар гоҳо дарбадар кетсанг-
Бетимсол мурувват бор оиланг даврасида.
Юзлардан ошса ёшим, сўрсалар: "Берай имкон,
Не истасангиз бажо айлагаймиз, бегумон"_
Дегайман: "Қуримасин мени бутлаган уммон
Биҳиштга ижозат бор оилам даврасида".
Мақсуда Каримова
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy