Kishvar.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Вебсайт: Kishvar.uz
Ӯзбекча: @kishvar24
Tожикча: @kishvartj
Спорт: @kishvarsport
Куннинг муҳим хабарлари, долзарб масалалар факат бизнинг каналда.
Муаммо,таклиф ва мулоҳазалар учун:
#Реклама_учун:
☎ +998 (99) 919 32 06
Telegram:

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Сӯх тумани Кадастр агенлиги ходими халқаро сертификат билан тақдирланди

"Таълимдаги муваффақиятлари учун" номи остидаги Финландия ҳамкорлигида ӯтказилган кӯрик- танловда ӯзининг илмий ишлари билан қатнашган Сӯх тумани Кадастр агентлиги ходими Мамадалиев Муҳаммадали халқаро сертификат билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Самарқанд шаҳрида бӯлиб ӯтди. Муваффақият муборак ва бардавом бӯлсин!

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Хайрулло Бозоров икки туман ҳокимини жазолади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон ва Бағдод ҳокимларига 30 фоиз жарима жазоси қўллади. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойиши эълон қилинди.

5 май куни Вазирлар Маҳкамасида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун белгиланган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилган.

Унда бир қатор мутасадди раҳбарлар томонидан жорий йил январ-апрел ойлари учун белгиланган режани бажармагани, ўсишни таъминламагани ва вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари жиддий танқид қилинган.

Унга кўра, Бағдод, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган режа бажарилмаганлиги, ушбу ҳудуд мутасадди раҳбарлари юклатилган вазифаларни бажаришда қолоқликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилган. 

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун, 12 май - ҳамширалар куни

Ушбу муносабат билан барча сӯхлик ҳамшираларни касб байрамлари билан табриклаймиз.

Сӯх тумани тиббиёт бирлашмаси бош фелдшери Гулйигит Ҳамромуродов.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбек тадбиркорлари Афғонистонда фаоллашмоқда

Ўзбекистонлик 100 дан ортиқ тадбиркорлар Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳри етиб борди. Улар бу ерда қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларига ихтисослашган икки йирик савдо уйини ишга туширишди.

Мозори Шарифда 1 млн, Кобулда эса 7 млндан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Афғонистон бозорида «Made in Uzbekistan» ёрлиғига эътибор ва талаб ортиб бормоқда.

Энди бу талабга муносиб таклифлар шаклланмоқда. Сотувдан ташқари, сифат ва ишончга асосланган ҳамкорлик руҳи пайдо бўляпти.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Forward from: Kishvar.uz | Расмий канал
#Реклама

Сизга нисбатан арзон нархда Россия, Туркманистон, Эрон ҳамда юртимизнинг Ангрен ва Чимён ҳудудларидан  ғишт (аблисовка) етказиб берилади. Энг муҳими сифати кафолатланган.

+998992333348
+996770314474
+79657720080 (ватсап, телеграм)
Манзил: Сӯх тумани Қалъача қишлоғи
@tspiter.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Фарғона тумани ички ишлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда ички ишлар органларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, маънан эскирган биноларни капитал таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш ишларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида Фарғона тумани ички ишлар бўлими учун янги бино қурилди ва тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, шунингдек, соҳа фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминланиши мақсад қилинган.

2025 йил 1 июндан бошлаб:

—I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

—субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

—жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Шунингдек, "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ўртасида стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди

Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар 2026–2030 йиллар учун Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳарбий соҳадаги Стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режаси бўйича ҳужжатни имзолаган.

"Биз ҳеч қачон Ўзбек ССР Иккинчи жаҳон урушида Ғалаба учун қандай оғир бадал тўлаганини унутмаймиз. Шундай экан, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Қизил майдондаги парадда қатнашиши тўлақонли асослидир", — дейди Россия мудофаа вазири.

Аввалроқ, Москвадаги Ғалаба парадида Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.


Forward from: Kishvar.uz | Расмий канал
#Реклама

Сизга нисбатан арзон нархда Россия, Туркманистон, Эрон ҳамда юртимизнинг Ангрен ва Чимён ҳудудларидан  ғишт (аблисовка) етказиб берилади. Энг муҳими сифати кафолатланган.

+998992333348
+996770314474
+79657720080 (ватсап, телеграм)
Манзил: Сӯх тумани Қалъача қишлоғи
@tspiter.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Forward from: O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Axborot 24 | Xotira va qadrlash kuniga bag‘ishlangan tadbirlar
#10may

mtrk.uz | Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


Forward from: Farg‘ona TRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴Farg'ona 24
09.05.2025

“Inson qadri ulug‘, xotira muqaddas” shiori ostida o‘tkazilgan tadbirlar tafsiloti
.

🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook


Эллик йил аввал олинган фото. Уруш фахрийлари 9 май 1975 йилда. Ғалабанинг 30 йиллиги.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


#Кун_ҳикмати

Илм аҳли, олимларни менсимаган ва улар ҳақида номақбул сӯзлар айтган шахс нопок ва бахтсиздир.

@Хитой файласуфи

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Forward from: Kishvar.uz | Расмий канал
#Реклама

Сизга нисбатан арзон нархда Россия, Туркманистон, Эрон ҳамда юртимизнинг Ангрен ва Чимён ҳудудларидан  ғишт (аблисовка) етказиб берилади. Энг муҳими сифати кафолатланган.

+998992333348
+996770314474
+79657720080 (ватсап, телеграм)
Манзил: Сӯх тумани Қалъача қишлоғи
@tspiter.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Ие, доллардами?”

Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 10 минг доллар мукофот пулини топширишди.


#Диққат

Ҳайдовчилар диққатига! Сӯх туманида яшовчи ҳайдовчилар ӯз автомобилларининг ойнаси қорайтирган бӯлса ва бунинг учун давлат хизмати марказидан руйхатдан ӯткан бӯлса, туман ички ишлар бӯлимининг эски биносига келиб, махсус рухсатнома олишлари шарт. Шанба ва якшанба кунлари ҳам аҳолига вилоятдан келган мутахассислар хизмат кӯрсатади. Сабаби хорижий мамлакатлар фуқароларининг автомобиллари учун Қирғизистон ҳукумати ӯз қонунчилиги асосида меъёрий ҳужжатлар қабул қилган. Энди, қайси давлат фуқароси бӯлмасин ӯз транспорт воситаси билан Қирғизистон ҳудудига кирса ва транспорт воситасининг ойнаси қорайтирган бӯлса, ундан албатта рухсатнома талаб этилади. Ушбу қонун аввалроқ кучга кирган бӯлиб, сӯхликлар учун 10 майдан амал қилиши айтилмоқда.


Сӯх туманидан Иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар сони қанча?

Сӯх туманидан Иккинчи жаҳон урушида 2000 нафар фуқаро қатнашган ва улардан 1000 нафари қайтиб келган. Ӯша пайт Сӯх тумани аҳолиси 7000 нафарни ташкил этган.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


#Рост_ҳикматлар

Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.

Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.

То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан, эй, она халқим!

Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!


Хуршид Даврон

9 май — Хотира ва қадрлаш куни!

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24


Forward from: Kishvar.uz | Расмий канал
#Реклама

Сизга нисбатан арзон нархда Россия, Туркманистон, Эрон ҳамда юртимизнинг Ангрен ва Чимён ҳудудларидан  ғишт (аблисовка) етказиб берилади. Энг муҳими сифати кафолатланган.

+998992333348
+996770314474
+79657720080 (ватсап, телеграм)
Манзил: Сӯх тумани Қалъача қишлоғи
@tspiter.

Обуна бӯлинг👉https://t.me/kishvar24

19 last posts shown.