Қaршида ўтказилаётган тест синовларида 62 нафар шахс ғирромлик қилишга уринди
Шу кунларда олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизнинг турли вилоятларида тест синовлари ўтказилмоқда. Қашқадарёда айрим ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга уринмоқда.
Миллий гвардиянинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасини «Nasafnews»га берган маълумотига кўра, шу кунга қадар ўзганинг ўрнига кирган 24 нафар абитуриентлар аниқланган. Уяли телефондан жами 38 нафар шахс фойдаланишга уринган.
Эслатиб ўтамиз, 7 август ҳолатига кўра, ўзганинг ўрнига кирган 14 нафар, уяли телефон ишлатган 17 нафар ва яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 нафар шахс аниқланганди.
👉 @Qashqadaryo_axboroti