Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Каналда адвокат Сарвар Артиков ўзининг терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноятларнинг фош этилиши тафсилотлари билан ўртоқлашади. Ижодий ишлари билан таништириб боради.
Адвокатлик масалалари бўйича админга мурожаат: @qadamugli
+998972219780

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ijodkorlrning g’oyasiga qoyil!

Juda ibratli video bo’libdi!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


500 йиллик илм берадиган китоб эканлиги айтилаётган Ибн Халдуннинг "Муқаддима" асарини мутаола қилишга киришдик.

Фикрлар билан бўлишиб борамиз, албатта!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Бугун Мадрид дербиси бор. “Реал” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилади.

Қандай натижа бўлишидан қатъий “Барса” учун фойдаси бор.

Шу ҳақида “Барса” ҳимоячиси Рональд Араухога савол беришди.

Журналист: Мадрид дербиси қандай натижа билан якунланишини ҳохлаган бўлардингиз?

Рональд Араухо:
Қани эди иккаласи ҳам ютқазса.

😁

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Мен шу китобни анча терговчилардан фарқли ўлароқ, ўқиб чиққанман. Ҳар бир ишда терговчига қатъий позиция танлашни ўргатадиган зўр китоб бўлгани учун бу ҳақида пост қолдирмоқдаман.

Айнан бугун ҳам битта ходимнинг жавонида кўриб, шу китобни ўқиган ёки ўқимаганлигини сўраганимда, ўқимаганлигини айтди. Жуда кўп ҳолларда ходимлар менга шундай жавоб беришади. Уларнинг барчасига бу ҳақиқий ўқиладиган китоб эканлигини айтиб келганман.

Шу сабаб, Сизга ҳам уни ўқиб чиқишни тавсия қиляпман.

Ўша китоб ҳозир ҳам жавонингизда турган бўлиши аниқ, бир ўқиб кўринг.

Биз Тоҳир Қамбарович Мирзаев каби "леганда"ларимиз борлигини албатта билиб қўйишимиз шарт!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Битта китобни эслатмоқчиман.

У кўпчилигингизнинг жавонингизда шунчаки турган бўлиши мумкин. Лекин у жуда зўр китоб, айниқса ёш терговчилар учун, ёш ҳуқуқшунослар учун анча фойдали, тажриба ва илм беради, йўл-йўриқ кўрсатадиган китоб.

Бу китобнинг номи "Мен Ўзбекман" деб номланади.

Китоб тажрибали ҳуқуқшунос, катта-катта лавозимларда ишлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси Тоҳир Қамбарович Мирзаевнинг ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилади.


Суд ходими дўст ва танишлар танлашда эҳтиёткор бўлиши, ўз номига доғ тушуриши мумкин бўлган алоқалардан тийилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ ҚОИДАЛАРИ, IV-бўлим, 4.4-банди.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Яқинда ДХХ тизимларидан нафақага чиққан бир танишимиз билан бир жойда кўришиб қолдик. Ёнимизда органга алоқаси йўқ ўртоқларимиз ҳам бор эди. Бундай пайтларда уларга қизиқ бўлгани учун, органга алоқаси йўқ одамлар бизга касбимизга доир турли саволлар беришади.

Энг эътиборлиси, жуда кўпчилик ҳолларда "юқорининг топшириғи билан умуман айби йўқ одамни жавобгар қилишга тўғри келган ҳоллар бўлганми" деган мазмундаги савол янграйди улардан.

Бу гал ҳам ҳудди шундай бўлди. Ўша саволга пенсионер дўстимизнинг жавоби шу бўлганди:

- Ҳеч ким, ҳеч қачон емаган сомаси учун пул тўламайди. Балки ҳозир пул тўлаётган бўлишинг мумкин, лекин сомсани қачонлардан текинга егансан, пулини бўлса, ҳозир тўлашга мажбур бўляпсан! Ўша сомса нима бўлганлигини ҳеч ким билмаса ҳам, ўзинг яхши биласан, оғайни!
——————————————————

Агар чуқур тафаккур қилиб кўрсангиз, бу гапларда жуда катта маъно ва ибрат бор. Ўтмишингизда нимадир ножўя ҳаракатлар қилгансиз-у, ўшанда буни ҳеч ким билмаган, деб ўйлайсиз. Йўқ, ўшанда ҳам бундан талайгина инсонларнинг хабари бўлган, фақат сизни жавобгар қилиш учун далил ва исботлар етарли бўлмаган. Ҳозир бўлса, арзимасдек туюлган далиллар билан жавобгар қилишмоқда. Юридик жиҳатдан балки бу нотўғридир, аммо, қилмиш - қидирмиш.

Шу сабаб, сомса едингизми, вақтида тўланг, бўлмаса, сомса еманг!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

1.7k 2 35 14 47

Бугун суд 1990 йилда туғилган Ш.Б.га нисбатан айблов ҳукми ўқиди. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан.

Ш.Б. биринчи жиноятини 19 ёшида содир қилган, 2009 йилда ўта оғир жиноят, яъни оғирлаштирувчи ҳолатларда босқинчилик жинояти учун айбланиб, 11 йилга қамалган.

Мана, бугун унинг биринчи жиноятидан то ҳозиргача орадан 16 йилга яқинроқ вақт ўтибди.

Суд уни ўта хавфли рецидивист, деб топди.

35 ёшида бундай “мақом”ни олиш ҳаммага ҳам эмас лекин.

Энди унинг ҳар қандай майда жиноятлари энг оғир моддалар, қисмлар билан малакаланаверади, уни ҳеч ким аяб ўтирмайди.

Мен кўрган энг ёш “ООР”* шу. Агар сиз ундан ҳам ёшроғини кўрган бўлсангиз, комментда ёзиб қолдиринг.

Бир ҳисобда одамларимиз бу “маниак машенник”дан қутилганига қувонсанг, бошқа томондан шундай ёш бўлишига қарамай, ўз умрини ҳазон қилганига ачинади одам.

Бекорга фойданг тегмаса ҳам, зарар берма, дейишмаган экан!

*ООР- особа опасный рецидивист.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Shu kunlarda mana shunaqa “qovun tushurish” holatlarga kutilmaganda duch kelib qolmoqdamiz.

“Botqoq guli” teleseriali ijodkorlari IIB hodimining pagoni qanday turishini farqiga borishmagan!

Melisa rolini ijro etayotga “bratan” ham o’zicha taqib chiqavergan.

Bu o’z kasbiga bo’lgan mas’uliyatsizlik hisoblanadi!

Holatga Ichki ishlar vazirligidan e’tiroz bildirib chiqishlarini kutib qolamiz!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

4k 0 60 17 27

Маслаҳат - текинга бериладиган ягона нарсадир!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Buxoro viloyat IIB matbuot xizmati rahbari?

Nimadir xato ketganov shu erda?!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

4.5k 0 49 22 41

Пора олмасликнинг иложи борми?

Академияда ўқиб олиб юрган вақтларимиз маъруза машғулотларида лекторлар маърузани эътибор билан тингламаётган, уйқусираб ўтирган тингловчиларни ўринидан турғазиб: мана сиздақалар эртага кўчага чиқиб, қўлидаги материални нима қилишни билмасдан, пора олиб қамалиб кетади, ўтириб яхшилаб тингламайсанми, сен учун гапиряпман-ку, деб уришиб беришарди.

Бу гаплар кўпчилигимизга жиддий таъсир қилган. Наҳот амалиёт шу қадар мураккаб бўлса, наҳот пора билан бизни қамаб юборишса, дердик.

Ўқишни тугатганимиздан кейин эса, мен амалиётда бироз муддат ишлаб, ўзим учун пора олмасликнинг оддий сирини кашф этдим.

Ҳа, устозларнинг айтганларида ҳам жон бор, кимки, билимсиз бўлса, қўлига берилган ҳужжатлар бўйича қабул қилинажак қарорнинг оқибатларини билмаса, жавобгар бўлиб кетиши мумкин.

Лекин, пора олмасликнинг яна бир оддий сири ҳам бор экан: сўрамасанг, беришмайди.

Шунчалар оддий эканки бу пора олмасликнинг сири, агар унга риоя этсангиз, ҳеч қачон пора олмайсиз, сўрамасангиз бўлгани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пора олувчи албатта уни сўрайди. Сўрамаганга пора берилмайди.

Мажбурлаб пора берадиган инсон ҳали бу дунёга келмаган, менимча!

Таклиф, балки, пора берувчидан чиқиб қолар, лекин унинг миқдори, қандай тартибда олиниши ва ҳоказолар, албатта сўрагувчидан чиқади.

Пора сўраманг, шунда тоза, ҳалол ва хотиржам ҳаёт кечирасиз, ҳамма жойда ҳурматингиз ошади, юзингиз ёруғ бўлади.

Шу оддий сирни сиз билан бўлишгим келганди!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Кийимингни янгилигидан, номусингни ёшлигингдан асра.
(Береги платье снову, а честь смолоду)

Рус мақоли

Мақолнинг маъноси қуйидагича:

Инсон ёшлигиданоқ виждонига мувофиқ иш тутиши, шаъни ва қадр-қимматини асраши керак. Агар сиз ёшлигингизда виждонсизлик қилсангиз, ножўя ҳатти-харакатларни қилсангиз, келажакда албатта у юзага чиқади ва сизни бадном қилади.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar


Эксперт

Яқинда бир иш билан Хоразм вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказига бордим.

Қўлимдаги 2 та ҳужжатга ҳимоям остидаги шахс "мен имзо чекган эмасман, бу менинг имзойим эмас", деганди. Улар бўйича мутахассис фикрини олиш мақсадида у ерга берган эдим.

Ҳужжатларни марказнинг экспертлари кўришди ва имзоларни солиштиришиб, улар битта шахс томонидан, яъни ҳимоям остида бўлган шахс томонидан қўйилганлигини айтишди.

Энг қизиғи ушбу экспертлардан кўп йиллар давомида шу ерда ишлаб келаётган эксперт опамиз, имзоларни кўриб туриб, нафақат улар битта шахс томонидан қўйилганлигини, балки имзони қўйган шахс касал ҳам эканлигини айтди.

Имзога қараб шахснинг руҳий ҳолатини аниқлаш мумкинлигидан хабаримиз бор, лекин соғлиғи ҳақида ҳам маълумот топа олиш мумкинлигини кўриб, бироз ҳайратда қолдим.

Ҳимоям остидаги шахс ҳақиқатан ҳам касал эди.

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

3k 0 12 9 45

Forward from: ABDUQODIR | JONLI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kun dublyaji. 😂

Gvardiola Husanov haqidagi fikrlari bilan o'rtoqlashdi.

✈️ 𝑶𝒖𝒓 𝑼𝒛𝒃𝒆𝒌 𝒃𝒍𝒖𝒆 🩵


Бўшашма! Баракалла, отангга раҳмат, Абдуқодир


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hamkasbimizning ohiratlari obod bo’lsin. Amiyn!

5.9k 0 33 11 51

Фарзандимга Ғазода уруш тугабди, десам, у, ким ютибди, деб сўради.

- Ҳеч ким ютмади, ҳеч ким ютқазмади, деб жавоб бердим. Фақат жуда кўп бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлганини айтдим.

Номинг ўчсин уруш!


Тинчлик сулҳи бу Ғазо ҳалқининг ғалабаси - Араб нашрлари.

Ғазода уруш тугагани рост бўлсин. Ассаламу алайкум!


O’zingdagi og’riqni sezsang, demak, tiriksan.

Boshqa odamning og’riqini sezsang, demak, odamsan!

Lev Tolstoy

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

20 last posts shown.