Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах шаҳрида шаҳар муҳитини яхшилаш ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Хусусан, Эски шаҳар ва Марказий деҳқон бозори ҳудудида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тозалаш ва тартибга солиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бозор ҳудудини такомиллаштириш ва харидорлар учун янада қулай муҳит яратиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Савдо нуқталари атрофи озодалигига эътибор қаратилиб, йўлаклар тозаланмоқда, санитария талабларига мувофиқ шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга, бозор олдида транспорт ҳаракатини яхшилаш ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий инфратузилма объектлари барпо этилмоқда.
Айни пайтда Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида Алишер Навоий ва Ҳамид Олимжон маҳаллаларини боғловчи Ўзбекистон кўчалари кесишмасида ер ости йўлаги қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
Мазкур йўлак фуқаролар ва савдо марказига келувчилар учун қулайлик яратиш билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, Эски шаҳар деҳқон бозорида ҳам инфратузилмани яхшилаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бозор олдидаги ер ости йўлаги қайта таъмирланиб, унинг икки тарафига замонавий бекатлар барпо этилмоқда.
Мазкур бекатлар тез кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ушбу ободонлаштириш ишлари шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган.
Бозор ва йўлаклар инфратузилмасининг такомиллаштирилиши савдо жараёнларини енгиллаштириш билан бирга, Жиззах шаҳрининг умумий қиёфасини янада кўркам ва замонавий қилиб шакллантиришга ҳисса қўшади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi