Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг ташаббуси билан ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Биз бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Ўрганишлар Арнасой туманида ҳам олиб борилиб, бир қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди.
Хусусан, туман марказидаги деҳқон бозори қурилганига бир неча йиллар бўлган бўлсада, ханузгача ишга туширилмаган, қўшимча қурилиш ишлари давом этмоқда, тадбиркорлар кўчалардаги савдо дўконларида савдо қилмоқда, бозор атрофи тартибсиз ҳолатда, маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмаган.
Туман марказидаги Ғолиблар маҳалласидаги ўрганишларда фуқароларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар борлиги аниқланди.
Уйларнинг ташқи кўриниши бир аҳволда, шу ҳудудда яшовчи фуқаролар хизмат кўрсатувчи ширкатга бадал пулларини ўз вақтида тўлаб келаётган бўлсада, ширкат томонидан хеч қандай хизмат кўрсатилмаётганлигидан аҳоди норози, болалар майдончалари бир аҳволда, ҳудудлар ободонлаштирилмаган, 9-10-уйлар олдидаги канализация тизимидаги носозлик сабабли чиқинди сувлари ташқарига чиқмоқда.
Уйлар атрофига дарахт кўчатлари экилган бўлсада, уларни сув билан таъминлаш чоралари муаммолигича қолмоқда.
5-6-уйларнинг кириш йўлакларининг шифт қисмлари очиқ ҳолатда бўлиб, қиш кунларида қушларнинг қўним топадиган масканига айланган, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилганига икки йил бўлган бўлсада, уларнинг бирор маротаба ишламаганини айтилди.
Ғолиблар маҳалласи биноси ёнгинасидаги икки қаватли уйларнинг атрофи ҳам ачинарли ҳолатда, уйларнинг канализация тизими йўқлиги сабабли, фуқаролар томонидан чиқинди сувлари бетартиб ҳолатда ташқарида сунъий ҳосил қилинган ўраларга чиқариб қўйилган, атрофга бадбўй хид тарқалмоқда.Умумий ҳожатхонанинг ҳолатини таърифлашга тил ожиз.
Арнасой ва Зафаробод туманларини боғловчи автомобил йўлининг ҳолатини ҳам қониқарли деб бўлмайди.
Зарафшон маҳалласи ҳудудидаги ўрганишлар чоғида маҳалла болалари ўйнаётган спорт майдони эътиборимизни тортди, ҳудуд чиқиндилар билан тўла, фуқаролар бу ҳудуддан чиқаётган бадбўй хиддан норози.
Маҳалланинг Ўзбекистон кўчасидаги ички йўллар ҳам абгор ҳолатда, қишнинг қировли кунларида бу йўллардан бирор бир масъуллар юриб кўрганмикан?
Маҳалла фуқаролари ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида табиий газ муаммоси билан яшамоқда, суюлтирилган газ ҳам аҳолига ўз вақтида етиб келмайди.
Зарафшон маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1980 йилларда қурилган бўлиб, 2022 йилда қайта реконструкция қилинган, хоналардаги ҳожатхоналар канализация муаммоси сабабли ишламаслиги оқибатида тарбияланувчилар қишнинг қировли кунларида ташқарида жойлашган умумий ҳожатхонага боришга мажбур, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилмаган, болалар майдончаларининг ҳолати ҳам қониқарли эмас, муассаса омборхонасидаги полиз маҳсулотлари мана бундай ҳолатда сақланмоқда, иситиш қозонхонасидаги ҳолат эса хеч қандай хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.
Ғофур Ғулом маҳалласи ҳудудидаги чиқинди тўплаш жойи тартибсиз ҳолатда, фуқаролар чиқиндилардан чиқаётган бадбўй хид ва чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлигидан норози.
Биз бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi