Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Танқиддан сўнг Шароф Рашидов тумани обод бўлмоқда
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг топшириғига асосан шу кунларда Шароф Рашидов тумани Уч тепа маҳалласидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қизғин олиб бориляпти.
Шу вақтгача мактабга элитувчи йўл асфалтланди. Киришда алоҳида назорат бўлими ташкил этилмоқда. Айнан вилоят раҳбарининг топшириғига кўра мактабнинг иситиш тизими яхшиланяпти, янги ҳожатхона ҳам қуриб берилмоқда.
Айтиш керак, мактабдаги ишлар 22 январгача тугатилиши белгиланган. Шундан сўнг барча шаҳар ва туман ҳокимлари, мактаб раҳбарлари учун бу ерда намунали семинар ташкил этиш режалаштирилган.
Туман мудофаа бўлими биноси ҳам таъмирдан чиқарилди. Янги жиҳозлар билан таъминланди. Ҳовлисида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ҳудудидаги катта кўприк атрофи ҳам ободонлаштирилиб ер майдонлари шудгор қилиняпти. Бу ерда боғ ташкил этилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi