Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шароф Рашидов туманидаги Куёвбоши маҳалласида аҳоли томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Куёвбоши маҳалласи мисоли бу каби ишларни қолган маҳаллаларда ташкил этилса нур устига аъло нур бўларди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Маҳалла аҳли йиғилиб, ўзлари яшаётган манзилни обод қилиш йўлида толмай меҳнат қилишмоқда.
Азалдан ҳашар элимизнинг ажралмас ананаларидан бири ҳисобланади.
Эрта тонгдан 500 га яқин маҳалла аҳли йиғилиб, кўча четларини, ариқ ва канал атрофи ҳамда қабристон ва унинг ёнидаги боғга яхши ният ила кўчат қадашди.
Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади.
Ўтган вақт мобайнида яхшиларнинг беғараз берган ёрдамида "Куёвбоши" қабристони тозаланиб, атрофи девор билан ўралган, дарвоза, таҳоратхона ва маъмурий бинолар таъмирланган.
Албатта ўсиб келаётган фарзандларимизга қабристонларни обод этиш тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчи эканини эслатиб туришимиз лозимдир. Зеро, "Ким нимани экса, шуни ўради" дейди доно халқимиз.
Аҳил ва иноқликда қабристонларимизни тоза тутиб ўрнак бўлсак, келажак авлод ҳам бизга нисбатан шундай муносабатда бўлади.
Зеро, қабристонларни обод қилиш тирикларнинг бурчи ҳисобланар экан, бу йўлда қанча меҳнат қилиб, куч сарфланса шунча камдир.
Ҳашар давомида янги кўчатлар экилиши билан бирга, атроф чиқиндилардан тозаланди.
Куёвбоши маҳалласи мисоли бу каби ишларни қолган маҳаллаларда ташкил этилса нур устига аъло нур бўларди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi