2025 йилда тадбиркорлар учун янгиликлар!
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркорлик учун амалга оширилган жуда кўплаб ислоҳотлар билан бирга келгусида (2025 йилда) амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам айтиб ўтилди:
- 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади;
- мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келади;
- Экспортёрлар учун Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилади;
- 260 км йўлларни таъмирлаш тадбиркорларга берилади;
- Темир йўл юк ташиш муддатлари 40%га қисқаради (рақамлаштириш ҳисобига);
- солиқ ставкалари ўзгармайди;
- ер ва давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобил алоқа учун акциз солиғи (10%) бекор қилинади;
- IT Park резидентлари солиқ имтиёзлари 2040 йилгача узайтирилади;
- Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчилар учун солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади;
- “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилади;
- тўқимачилик ва чарм соҳасида 2,5 млн.сўм ойлик тўлайдиган ва 15% ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган корхоналар фойда ва ишчи даромад солиғи 1% бўлади;
- R&D учун лаборатория ускуналар божсиз олиб кирилади;
Тадбиркорлар учун яна бошқа кўплаб имтиёзлар ва янгиликларни Президент матбуот котиби каналидан билиб олишингиз мумкин.
@jizzaxreport