“Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбири доирасида Зомин туманида профилактик тадбир ўтказилди. Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев раҳбарлигида хизматга жалб этилган ИИО ҳамда ҳамкор ташкилотлар ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларига йўриқнома ўтилди.
Тадбирда кўп қаватли уйлар ва маҳалла кўчаларида қаровсиз қолдирилган буюмлар эгаларига топширилди. Назоратсиз юрган 2 нафар вояга етмаганлар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, спиртли ичимлик таъсирида ўзини-ўзи бошқариш қобилиятига эга бўлмаган 6 нафар шахслар тиббиёт муассасалари ва хушёрхоналарга жойлаштирилди.
Мақсадсиз юрган 120 нафардан зиёд кишининг шахсига аниқлик киритилиб, туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган шахсларнинг белгиланган чекловларга амал қилишлари ҳам ўрганилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейдларда белгиланган қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўрилди.
Website | Telegram | Facebook | Youtube