Расмий муносабатИжтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги овқатланиш шохобчасида муштлашув рўй берганлигига оид видеотасвирлар тарқалди.
Дарҳақиқат, 2024 йилнинг 23 августида “Дўстлик” маҳалласидаги кафеда Жиззах шаҳри, Фориш ҳамда Зомин туманларида яшовчи О.О., О.Қ., Х.Х., Д.Т, Ж.Қ. ва Х.Д. ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Д. бир қатор тан жароҳатлари олган.
Ўз навбатида, 5 нафар айбланувчи қўлга олиниб, жабрланувчи суд тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бугунда тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, жиноят иши тегишли суд органида кўриб чиқилиши учун прокуратурага юборилган.
Келишмовчилик Жиззах шаҳрининг “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Х.Д. ва шерикларининг ейилган таом учун ҳақ тўламаганликлари ҳамда кафе хизматчиларини ҳақорат қилганликлари ортидан келиб чиққан.
Website |
Telegram |
Facebook |
Youtube