⚡️ЧҚБТ РАҲБАРЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШЛАРИ 2021 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН ОШИРИЛАДИ
Хабарингиз бўлса, умумий ўрта таълим муассасаларида “Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарлари” – харбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозимида фаолият юритадиган бир гуруҳ ходимлар Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилганди.
Мурожаатда умумий ўрта таълим муассасаларида “Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарлари” лавозимида фаолият юритаётган эркак ўқитувчиларининг маоши камлиги масаласи кўриб чиқилиши сўралганди.
Халқ таълими вазирлиги эса карантин даври тугаб, иқтисодиёт тармоқлари ўз ишини қайтадан бошлагандан сўнг таълим муассасаларининг ушбу лавозимда фаолият юритаётган ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш масаласини тегишли вазирликлар билан қайта кўриб чиқишини маълум қилганди.
Ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли қарори билан тасдиқланган “Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури”да 2021 йил 1 апрелдан бошлаб “Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосарлари” – харбий чақириққача тайёргарлик раҳбарларининг иш ҳақи миқдорини умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштириш белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 9 сентябрда 03-02/5897-сонли хат орқали Президент Администрациясига таклиф киритиб, унда ЧҚБТ раҳбари лавозимини “Мактаб директорининг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўринбосари” лавозимига ўзгартириш ҳамда уларнинг ойлик маошларини ошириш лозимлигини кўрсатиб ўтганди.
✅Pedagog kanaliga ulanish⬇️⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEpJbWYz0uSWOGPFig