Светофорлар ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар хотираси учун ёдгорлик бўлмаслиги керак
Ўзбекистон 2025 йилгача ЙТҲлар сонини икки баробарга камайтириш мақсадига эришолмади. Расмий статистикага ишонилса, йўлларда аввалгидек кунига ўртача 6 киши ҳалок бўлмоқда, 24 киши жароҳатланмоқда. Расмийлар устуворликларни ўзгартирса, қурбонлар ва жароҳатланишларнинг олдини олиш мумкин.