Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга республика тижорат банклари томонидан имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Бундай оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли кредит ресурслари ажратилсин.
Таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Кредит фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўланади, асосий қарз эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш бошланади.
Таълим кредити, ўқиш даврини ҳисобга олган ҳолда, бакалавр учун 15 йил, магистр учун 10 йилгача бўлган муддатга берилади.
Қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:
мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
банкнинг кафолати;
учинчи шахснинг кафиллиги;
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.