#Муҳокама_учун_мавзу
Чақалоғини сотмоқчи бўлганларни қамаш тўғри йўлми?
Ҳамманинг қайсидир масалада баҳсли фикрлари бўлади. Масалан, мен ёқимсиз муҳокамаларга, кайфиятни туширадиган изоҳларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қарашларимни жамоатчиликка билдиришдан тийилиб келаман. Аммо бу билан ичимдаги ўша қараш ўзгариб қолмайди. Бугун кўпдан бери ўйлаб келадиганим ана шундай фикрлардан бири билан ўртоқлашишни истадим.
ОАВни кузатсангиз, чақалоғини фалон пулга сотаётганда ушланибди, ҳали туғилмаган боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинибди мазмунидаги хабарларга тез-тез кўзингиз тушади. Мен ундан кўра шу бола сотилгани яхшийди деб ўйлаб қоламан. Дарҳол бу фикрим учун мени тупроққа қоришга, бердисини эшитмагунча уриб ўлдиришга шошилмаслигингизни сўрардим.
Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.
1) Боласини сотишга қарор қилган аёл катта эҳтимол билан уни боқишга қодир эмас: ё ажрашган, ё номусини йўқотиб, исталмаган ҳомиладорликка йўлиққан. Бола туғилса уни боқолмайди, боқадиган бўлса ишлолмайди ва тирикчилиги қийинлашади. Албатта, булар ўз жигаргўшасини сотишни ҳеч қанақасига оқлай олмайди. Аммо сиз мурғак гўдак мана шундай муҳитга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Исталмаган бола бўлишдан ёмони бўлмаса керак.
2) Ўзбекистонда қонуний йўл билан бола асраб олиш мумкин. Суд орқали. Яқин-яқингача меҳрибонлик уйлари тўла етимлар эди, аммо бола асраб олишга талабгорлар сони республикадаги етимлар сонидан анча кўп. Аммо негадир етимхонадан бола асраб олишга қизиқиш юқори эмас. Чунки асраб олиш механизми жуда мураккаб. Қолаверса, бола асраб олиш учун йиллаб навбатга туриш талаб этилади. Шунинг учун ҳам фарзандталаблар кўпинча қонуний йўлларни айланиб ўтиб бола асраб олиш пайида бўлишади. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилишларида ҳам бу муаммо борлигини бир неча марта тан олинган ва фарзанд асраб олиш жараёни соддалаштирилиши кераклиги таъкидланган. Аммо амалда бу билан ҳеч ким шуғуллангани йўқ.
3) Бола сотиб олишга мажбурлайдиган омилларнинг яна бири асраб олинаётган бола ўзининг асранди эканини билмаслиги ва уни сотиб олган эркак ва аёлни ўз ота-онаси деб билиши эҳтимолининг юқорилигини билан боғлиқ. Жўнроқ тушунтирсам, меҳрибонлик уйидан асраб олинган бола ўзининг асранди эканини билади, ҳар қанча кичик ёшда бўлса ҳам. Асраб олувчиларга эса бу маъқул эмас. Шу боис улар чақалоқ асраб олишни ва уни гўдакликдан тарбия қилишни исташади. Бироқ етимхоналардан чақалоқ асраб олиш деярли имконсиз. Шу боис ночор аёллар излаб топилади. Афтидан бу ишни уддасидан чиқа олганлар борки, бу иш жиноят эканини билишса ҳам ҳалигача чақалоқ сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам кўплаб топилмоқда.
4) Чақалоқни сотаётганда қўлга тушганлар одатда қамоққа равона бўлади. Болалари эса "Дом молютка"ларга (ўзбекчасини тополмадим) ёки Васийлик ва ҳомийлик органига берилиши мумкин (аниқ тартиби қандай эканини билмайман). Ўзи шундоғам турмуш зарбаларидан эзилган аёл (йўқса қайси она ўлим билан олишиб дунёга келтирган боласини сотишга кўзи қияди?!) қамоққа ташланиши унинг аҳволини ўнглайдими? Бу билан унинг ҳаётини изла тушиб, муаммолари ҳал бўлиб қоладими? Бола-чи?! Ўзи исталмаган бола бўлса, унда тўкис оилада тарбия топиш имкони бор эди, шу ҳам тортиб олинишини яхши тажриба дейиш мумкинми?!
Мавзу юзасидан бундан бошқа параллелларим ҳам бор эди, аммо ҳозир ёдимга келмади. Сизнингча, ушбу вазиятда сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигини учун қандай йўл тутса бўлади? Нима қилса, боласини сотишдек оғриқли қарорга келаётган аёлларнинг муаммоларига ечим топиш, шунинг баробарида, гўдакка муносиб шароитда, тўкис оилада ўсиб-улғайиш имкониятини бериш мумкин? Чақалоқ сотиб олмоқчи бўлган, тирноққа зор оилага болани топширишга нима дейсиз? Ёки йилларки фарзанд асраб олишга навбатда турганларга берган маъқулдир? Ё бўлмаса ҳозиргидек боласини тортиб олиб, аёлнинг ўзини қамашдан бошқа самарали йўл йўқми?