Мен шундай кетайки, босган изимдан,
Оҳлар униб чиқсин, аламлар унсин.
Ортимдан термулган нигоҳларинга,
Соғинчлар ўргимчак инини қурсин.
Мен шундай кетайки, тоғдек ғуруринг,
Саҳрои Кабрга қумдек қўшилсин,
Менсиз кунларингда киприкларинга,
Пушаймон ёшлари тошдек осилсин.
Мен шундай кетайки жонинг чарҳ уриб,
Танангдан бир сокин маскан изласин,
Сенку кулиб юриб баҳтиёрман де,
Кўксингда муштдек гўшт тинмай бўзласин.
Мен шундай кетайки, қилган гуноҳинг,
Ҳар тун тушларинга кириб қийнасин.
Бир лаҳза ҳаловот топган заҳотинг,
Уволим чақалоқ бўлиб йиғласин.
Мен шундай кетайки, кейин афсуслар,
Изингдан эргашиб қуваверсинлар,
Юрсанг ҳам, турсанг ҳам кўзинг олдида,
Менинг қарашларим тураверсинлар...
@Farishtam