* * *
Мен сенинг бўйингни кўрдим олисдан.
Яна тўлиб-тошди сеҳрга дунё!
Маҳрумман ёнингга бўзлаб боришдан,
Қаршингда сўз топмай, бир зум қолишдан…
Фақат тилга келди бир сўз:
- Худо-ё!
Минг рангли камалак дардга чўлғондим,
Оғриқлар – азоблар нақадар гўзал!
Ғафлат уйқусидан илкис уйғондим,
Гулшаън ҳасратларда ажиб тўлғондим -
Ҳаёт қайтган каби, кетгандай ажал!
Қисматимни эса сезаман ҳар дам -
Аъмолдан толени бўлурму юлиб?..
Кўкка боқдим: гўё хотирдан униб -
Сузиб келаётир аллақайлардан
Иккимиз томоша айлаган булут.
Усмон Азим
Manbaa
Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali.
Мен сенинг бўйингни кўрдим олисдан.
Яна тўлиб-тошди сеҳрга дунё!
Маҳрумман ёнингга бўзлаб боришдан,
Қаршингда сўз топмай, бир зум қолишдан…
Фақат тилга келди бир сўз:
- Худо-ё!
Минг рангли камалак дардга чўлғондим,
Оғриқлар – азоблар нақадар гўзал!
Ғафлат уйқусидан илкис уйғондим,
Гулшаън ҳасратларда ажиб тўлғондим -
Ҳаёт қайтган каби, кетгандай ажал!
Қисматимни эса сезаман ҳар дам -
Аъмолдан толени бўлурму юлиб?..
Кўкка боқдим: гўё хотирдан униб -
Сузиб келаётир аллақайлардан
Иккимиз томоша айлаган булут.
Усмон Азим
Manbaa
Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali.