Таътилдан қайтган президент болалар таътили ҳақида бир оғиз индамади
Ошкор эълон қилинмаган қисқа муддатли таътилга чиққан Шавкат Мирзиёев бугун саноат соҳаси бўйича йиғилиш ўтказган.
Йиғилишни аномал совуқ масаласи билан бошлаган, аммо кун тартибида турган боғча, мактаб ва ОТМ учун таътил муддати узайтирилгани ҳақида ҳеч нима демаган. Ҳар ҳолда очиқ манбалардан шуни англаш мумкин.
Тўғри, давлат раҳбари таълим таътилига аралашмайди, дейишингиз мумкин. Лекин ҳукумат бир тайинли қарор чиқармагач, бу бўйича бир оғиз топшириқ бериши мумкин эди.
Масалан, қаёқдаги Ўзавто Моторс нархлари ошиб кетиб, навбатлар ортганда халқ норози бўлганида аралашганди.
Қиш бошида чироқ ва газсизлик юзага чиққанида ўзи бош-қош бўлганди...
Ёки пулли тонировка масаласида ҳам бир оғиз гап билан халққа енгиллик қилганди...
Мактаб таътили шу даражада муҳимми? Ҳозир ташқарида энг камида -10 даража совуқ, эртага бундан ортса ортади, камаймайди. Йўллар музлаган, транспорт муаммо, қишлоқларни айтмай қўя қоламиз.
Шу совуқда километрлаб масофани босиб ўтиб, мактаб ё боғчага бориш қайси болага, ота-онага ёқади? Ҳали бу бўйича норозилик видеолари эртага кўп тарқаса керак.
Энг ёмони, эртадан мактаб бошланиши ҳозир, ярим кечаси ит ҳам билмас туман ҳокимликлари каналлари орқали эълон қилиняпти.
Президент аралашишиш керакмиди...