#тафсир #сура_анбиё
87. Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: кСендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди.
Зуннундан мурод, Юнус алайҳиссаломдир. «Нун» балиқ дегани, Зуннун эса балиқ эгаси дегани. Юнус алайҳиссаломни денгизда балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташлаган. Шунинг учун Зуннун – балиқ эгаси лақабини олганлар. У зотнинг қиссалари «Ас-Соффат» сурасида келади. Аммо, бу сурада сиёққа мос равишда қисқача баён қилинмоқда.
«зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди».
Яъни у киши қавмларига Аллоҳнинг амрини етказганларида, улар қабул қилмадилар. Юнус алайҳиссалом қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар.
«Bac, y Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди».
Бу гумон қавмларининг саркашлигидан келиб чиққан эди. Юнус алайҳиссалом уларга, сизлар Аллоҳ амрига бўйсунмасангиз, бошқа жой қуриб кетгани йўқ, Аллоҳнинг ери кенг; бошқа жойга бориб даъват этсам, улар қабул қиладилар. Аллоҳ мен учун ер юзини тор этиб қўймайди, дегандай иш қилган эдилар.
Уламоларимиз айтишларича, аслида, у киши бошқа Пайғамбарларга ўхшаб сабр қилишлари, Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди. Аммо бундай қилмадилар. Қавмларига зарда қилиб, юртларидан чиқиб кетдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло у кишини балиққа юттириб, синовга учратди. Ана ўшанда,
«Зулматларда туриб», яъни кеча зулмати, денгиз ости зулмати ва балиқ қорни зулматида туриб, Аллоҳ таолога ёлвориб:
«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди».
Бу гап чин ихлос билан, Аллоҳнинг улуғ сифатларини эслаб, ўзининг айбдорлигини бўйнига олиб, нажот сўраб қилинган дуо эди.
88. Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.
Яъни Биз Юнуснинг дуосини қабул қилдик. Уни балиқ ичидан соғ-саломат чиқариб, ғамдан қутқардик. Мўминларни доимо шу тарзда қутқариб келганмиз.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким ғамга мубтало бўлса, ушбу оятдаги «Ла илаҳа илла анта, субҳанака инни кунту миназ-золимийн»
дуосини ўқиса, кушойиш бўлишини айтганлар.
Зуннун алайҳиссаломнинг қиссаларида даъватчилар учун катта ибрат бор. Улар ҳар қанча тўсиқларга, қийинчиликларга учрасалар ҳам, аччиқлари чиқмай, сабр қилишлари керак бўлади.
————————————
Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф