Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир.
Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинглар, Роббим сизлар билмаган нарсаларингизни ўргатишимни буюрди. У Зот менга бугун ўргатган нарса шудир: «Мен бандага ато этган мол-дунёнинг барчаси ҳалолдир. Мен бандаларимнинг барчасини ҳаниф қилиб яратганман. Лекин шайтонлар келиб, уларни динидан адаштиришди, мен улар учун ҳалол қилган нарсаларни уларга ҳаром қилишди. Уларга Менинг ҳукмим келмаган нарсада Менга ширк келтиришни ўргатишди». Аллоҳ ер аҳлига назар солиб, баъзи аҳли китоблардан бошқа барчага –арабларга ҳам, ажамларга ҳам ғазабланди ва шундай деди: «Сени синаш учун ва сен билан (одамларни) синаш учун сени пайғамбар қилиб юбордим. Сенга сув ювиб ўчира олмайдиган Китоб нозил қилдим. Сен уни уйқуда ҳам, ўнгингда ҳам ўқийсан». Аллоҳ менга (жанг қилиб, кофир) Қурайшни йўқ қилиб ташлашни буюрди. Шунда мен: «Роббим, ундай бўлса, улар бошимни мажақлаб, хамирдек эзғилаб ташлашади-ку!» дедим. Аллоҳ деди: «Сени (Маккадан) ҳайдаб чиқарганлари каби сен ҳам уларни ҳайдаб чиқар. Уларга қарши ғазот қил, Биз сени ғазотда қўллаб-қувватлаймиз. Сен инфоқ қил, Биз ҳам сенга инфоқ қиламиз. Сен лашкар юбор, Биз унинг беш бараварини юборамиз. Сенга итоат қилганлар билан бирга Сенга осийлик қилганларга қарши жанг қил».
Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам.
Дўзах аҳли беш тоифадир: оиласини ҳам, мол-дунёсини ҳам ташлаб қўйган, дуч келганга эргашаверадиган, нодон, калтабин кимса; ошкора тамагир, сал нарса эвазига ҳам хиёнат қилаверадиган хоин кимса; эртаю кеч оиланг ва молингга кўз олайтирадиган кимса; бахил ё каззоб; бадхулқ, оғзи шалоқ кимса».
♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻
Каналимизга обуна бўлинг⤵️
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ishonchli_hadislar