🌹Хадича бинти Хувайлид🌹
розияллоҳу анҳо.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Макка тупроқларида яшовчи Хадича бинти Хувайлид бир куни туш кўради. Ҳовлисига катта қуёш тушиб, ўрнашган эмиш ва ҳамма томонини нур ва чиройга буркабди.
Уйғониб кетиб қараса, туши экан. Қоп-қоронғу зулмат бир кечада Хадичанинг кўнгли равшанлигича қолди. Қанчалар ажойиб эди бу туш. Ҳадсиз-ҳисобсиз муждаларнинг боши эди унинг учун. Эртаси кун эрталабдан эски динлардан хабардор, жуда кўп нарсаларни билувчи амакиваччаси Варақа ибн Навфалникига тушининг таъбирини сўраб борди. “Эй амакимнинг қизи, суюнчи бер! Агар Яратган тушингни ўнгидан келтирадиган бўлса, ҳовлингга нубувват зиёси кирадиган бўлибди!” деб Хадичанинг кўнглига ойдинлик солади. Бу туш бир кун келиб ҳақиқатга айланади ва жоҳилиятда "Тоҳира”
(“Покиза”) лақабли бу сиймони исломият “Хадичаи Кубро” дея шарафлайди. Ҳазрат Хадича энг биринчилардан эди! Сарвари коинотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк никоҳлаб олган аёли, энг биринчи имон билан шарафланган уммат, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқаларида туриб биринчи намоз ўқиган бахтли инсон. Ҳиро ғоридан дастлабки ваҳий билан қайтган Аллоҳнинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк бор Қуръон каломини эшитган ҳам Хадича бўлди. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали унга алоҳида салом йўллади. Оламлар сарвари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг қаршиликларига юз тутганида, таҳқирланганларида, муборак қалблари маҳзун бўлганида таскин ва тасалли бера олган, моли ва жонини исломиятга бахшида эта олган шарифа аёл, биринчиларнинг биринчиси, мўминларнинг онаси ҳазрат Хадича эди.
Онамиз Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашийя Асадийя “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми Қурайшнинг эътиборли оиласида таваллуд топган. Отасининг исми Хувайлид, онаси Фотимадир. Унинг ота тарафидан насаби Қусайда Пайғамбаримиз насаби билан бирлашади. Она тарафидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан катта боболари Луайда бирлашади.
Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, ҳазрат Хадича тижорат билан шуғулланувчи бой, обрў-эътиборли аёл бўлган. У қавмининг эркакларини ёллаб тижорат карвонини Шомга йўллар эди. Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўғри сўзли, гўзал ахлоқли ва омонатдор эканидан хабардор бўлгач, хизмати ҳақини икки баробар бериш шарти билан унга карвонни топширади. Тижорат сафарида Хадичанинг қули Майсара йўл бўйи ажабтовур ҳодисаларга шоҳид бўлади. Карвон ҳам бошқа сафарларга қараганда анча яхши фойда билан қайтади. Майсарадан бўлган воқеаларни эшитгач, Муҳаммаднинг фазилатларини англаган Хадичанинг унга қизиқиши ва муҳаббати ортади, турмуш қуришни таклиф этади. Бўлажак пайғамбар бу таклифни қабул қилади.
Хадичанинг мулкдорлиги, шунингдек, маънавияти, шахсияти ҳамда бадавлат эканининг ҳикмати олдиндан маълум эди. Гўзал ахлоқ эгаси Хадича “буюк хулқлар устида”ги (Қалам,4) Расули акрам учун яратилган эди. Аллоҳ таоло Исломнинг дастаги учун Хадичага моддий ва маънавий бойликларини инъом этиб, Расулининг машаққатли йўлида йўлдош, ҳамкор, яхши-ёмон кунида елкадош бўлишини тақдир қилган эди. Муборак кўнгилни кулар юз ва меҳрли сўзлар билан кўтариб турди. Қосим, Зайнаб, Умму Кулсум, Руқия, Фотима ва Абдуллоҳларни (розияллоҳум анҳум) оламлар Сарварига армуғон этган муборак она эди. Суюкли Пайғамбар умрларининг охиригача Хадичани суйдилар, ундан миннатдор бўлиб, хотирига ҳурмат туйиб, эсларидан ҳеч чиқармадилар.
Хадича бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳу) мусулмонларнинг биринчиси эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Иззуддин ибн Асир: “Хадича Аллоҳнинг бандалари орасидан биринчи имон келтирганига барча мусулмонлар ижмо қилишган. Ундан олдинга тушадиган эркак ҳам, аёл ҳам йўқ”, деб ёзган. Ҳазрат Хадича Ислом йўлида улкан хизматлар қилди. Энг олдин ўз уйларини имон гўшасига айлантира олди. Айнан шу уринишлари Зайд ибн Ҳориса ва Али ибн Абу Толибларнинг ҳам биринчилар қатори бўлиб имон келтиришларига ҳисса қўшган бўлса, ажаб эмас. Айнан ана шу уринишлари тўрт қизлари Зайнаб, Руқия, Умму Кулсум ва Фотималарнинг онасига эргашиб, имон келтиришларига сабаб бўлди.
@ishonchlihadislar