Шариатдаги 98% ҳукмлар учун бевосита очиқ-ойдин оят ёки ҳадис йўқ, улар ижтиҳод орқали чиқарилган. Масалан, телфонда Қуръонни бетаҳорат ўқиса бўладими деб сўрасангиз бирор оят ёки ҳадис орқали жавоб тополмайсиз, мужтаҳид уламолар оят ва ҳадисларнинг маъноси, мақсади ва ишораларига таянган ҳолда ҳукм истинбот қилиб фатво беради. Бошқа ҳукмларга қиёслаб фатво чиқаради. Бу ниҳоятда мураккаб жараён. Шунинг учун фиқҳий масалаларда " Далили борми?" деб сўрашингиз маъносиз бўлиб қолади. Бу ҳукм ёки фатво қандай чиқарилганини тушунишингиз учун камида 20 йил жиддий илм ўқиган бўлишингиз керак.
(c)
(c)