Йўқолган ҳамён ва тақдирнинг неъматлари
Захро ҳар кунгидай тонг саҳарда туриб, ўқишга кетишга тайёргарлик кўрди. Барча замонавий инсонлар қатори шошилгани учун махсус илова орқали такси чақирди. У медицина олийгоҳида таҳсил олади. Эрталабдан амалиёт ўтиш учун Республика болалар реабилитацияси марказига йўл олди. Барча машғулотларни муваффақиятли ўтказиб, кейин инглиз тили курсига йўлланди. Кечқурун дарслар тугади. Опаси Фотима билан уйга қайтишди.
Уйга етиб келгач, Захро ҳамёнини йўқотганини тушунди. У уни қаерда тушириб қўйганини аниқ эслай олмади. Бир зумда кўнгли хира бўлди, лекин ўзига тасалли бериб, «Аллоҳ карами беқиёсдир, ҳаммаси яхшиликка», деб ўйлади.
Айни шу пайтда шаҳарнинг бошқа бурчагида қизиқ воқеа содир бўлди. Раҳмонберди ака – ёши 70 га яқинлашган мўйсафид, беш вақт намозни канда қилмайдиган пок инсон, тоза ҳаводан нафас олиш учун кўчага чиқди. У хаёлида бир яхши ширинлик бўлса-ю, уни кампири билан баҳам кўришни ният қилди.
Ҳовли олдига тушиб, озгина сайр қилди. Шу пайт у йўл четида ётган бир ҳамённи топиб олди.
Раҳмоберди ака аввалига бир неча кун шу ерда ҳамён эгасини кутишга қарор қилди. Ҳар куни ҳовли олдига чиқиб, кимдир келиб ҳамённи сўрариб қолармикин, деб умид қилди. Аммо ҳеч ким келмади. У қўшниси Ботирга мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ботир банкда ишлар эди, лекин карталар эгалари ҳақида маълумот бериш тақиқланган. Шунга қарамай, у амакининг илтимосини бажариш учун ҳамкасбидан сўраб кўрди. Ниҳоят, тақдир изми билан зарур маълумот топилди.
Амаки топилган рақамга қўнғироқ қилиб, ҳамён топилгани агар эгаси эканлиги тасдиқланса бериб юбориши ҳақида хабар берди. Захро аввалига ишонмади, чунки бу каби қўнғироқлар кўпинча фирибгарлардан бўлар эди. Лекин амакининг гапларида самимиятни ҳис этди. Опаси орқали акасига ҳамёни топилгани ҳақидаги хабарни етказди.
Акаси билан бирга амакининг олдига боришди. Захро ҳамёндаги маълумотлар орқали уни ўзиники эканлигини исботлади. Раҳмонберди ака ҳам ҳақиқий эгаси топилганидан хурсанд бўлди. У ёшларга тақдирда ҳар бир нарсанинг ўз сабаби борлигини, ҳалоллик билан иш тутган одамнинг Аллоҳ ҳузурида мукофоти улуғ бўлишини тушунтирди. Захро ва акаси амакига миннатдорлик билдириб, унга «суюнчи» бермоқчи бўлишди, аммо у: "Мен ҳеч нарса олмайман, қилган ишимнинг савоби камаяди", деб рад этди.
Ака сингил маслаҳатлашиб, у кишига қайсидир маънода кичкина бўлса ҳам миннатдорчилик билдиришга қарор қилишди. Таваккал қилишиб яқиндаги дўкондан пишириқлар харид қилишди. Эндиги масала амакини йўқотиб қўймасдан миннатдорчиликни эгасига етказиш эди. Айни шу жараёнда Заҳронинг акаси бутун умр тайёргарлик кўриб юрган “тезлик марафонини чопди”. Уйни еттинчи қаватида амакига етиб олди ва мамнуният билан миннатдорчилик билдирилди. Амаки яна ўша гапни қайтарар яъни қилган савоб иш учун ҳеч нарса олмаслигини таъкидларди. Анча уринишлардан кейин миннатдорчилик ўз эгасини топди. Раҳмонберди ака Аллоҳга шукр қилди ва ёшларга барака тилади.
Хулоса: Қадрли ўқувчи, бу воқеа бизга ҳалоллик ва садоқатнинг юксак қадрият эканини, Аллоҳ доимо яхши ниятли инсонларга ёрдам беражагини кўрсатади. Ҳар қандай синов ҳам инсон учун сабоқдир. Юрагимизда чуқур иймон ва яхшиликка ишонч бўлса, ҳаётимизда мўъжизалар юз бериши шубҳасиз! Аллоҳ барчамизни ризқ ва барака билан сийласин!
*Реал воқеа асосида ёзилди.
Иқоний. Тошкент 2025 йил, 26- февраль.