АРАЗЧИМ!
Қовоғингни уясан,
Рашк ўтида куясан,
Куйиб туриб севасан,
Аразчима, аразчим.
Лабларинг бўлиб ғунча,
Азоб берасан шунча,
Аламингдан чиққунча,
Аразчима, аразчим.
Яқин борсам қочасан,
Захрингни ёр сочасан,
Қачон бир дил очасан,
Аразчима, аразчим.
Эй қошлари камоним,
Севгинга йўқ гумоним,
Яқинроқ кел ёмоним,
Аразчимей, аразчим.
Ёш боладай ўкиниб,
Дил чокларинг сўкилиб,
Оқ тутлардек тўкилиб,
Аразлама, аразчим.
Кўзингдаги ёш қани,
Жонимни олсин мани,
Суйсам агар бошқани,
Аразчимей, аразчим.
Кел энди бағрим тўлдир,
Бўлмаганни бир бўлдир,
Бир бўса бериб ўлдир,
Аразчимей, аразчим.
Камронинг ундай эмас,
Хар гул ҳам сендай эмас,
Севганлар мендай эмас,
Аразчимей, аразчим.
Қовоғингни уясан,
Рашк ўтида куясан,
Куйиб туриб севасан,
Аразчима, аразчим.
Лабларинг бўлиб ғунча,
Азоб берасан шунча,
Аламингдан чиққунча,
Аразчима, аразчим.
Яқин борсам қочасан,
Захрингни ёр сочасан,
Қачон бир дил очасан,
Аразчима, аразчим.
Эй қошлари камоним,
Севгинга йўқ гумоним,
Яқинроқ кел ёмоним,
Аразчимей, аразчим.
Ёш боладай ўкиниб,
Дил чокларинг сўкилиб,
Оқ тутлардек тўкилиб,
Аразлама, аразчим.
Кўзингдаги ёш қани,
Жонимни олсин мани,
Суйсам агар бошқани,
Аразчимей, аразчим.
Кел энди бағрим тўлдир,
Бўлмаганни бир бўлдир,
Бир бўса бериб ўлдир,
Аразчимей, аразчим.
Камронинг ундай эмас,
Хар гул ҳам сендай эмас,
Севганлар мендай эмас,
Аразчимей, аразчим.