🛡#IT_соҳасидаги_янгиликлар
"Apple" компанияси ўз қурилмаларига фойдаланувчи рухсатисиз унинг суратларини сканерлаш имконини берадиган "Enhanced Visual Search" функциясини жорий этди.
———
"The Register" нашрининг қайд этишича, функция 2024 йил 28 октябрдан бошлаб "iOS 18.1" ва "macOS 15.1" операцион тизимли қурилмаларида пайдо бўлган, аммо "Apple" фойдаланувчиларга унинг ишлаши ҳақида батафсил маълумот бермаган. Стандарт равишда ўрнатилган ушбу функцияни созламалар орқали ўчириб қўйса бўлади.
"Enhanced Visual Search" сунъий интеллект ёрдамида фотосуратларни таҳлил қилади, диққатга сазовор жойларни аниқлайди ва шифрланган маълумотларни базада қидириш учун "Apple" серверларига узатади. Шундан сўнг натижалар фойдаланувчининг қурилмасига қайтарилади ва у ерда шифрланади.