АҚШ Жаҳон қурол-яроғ экспортида етакчилик қилмоқда
2020–2024 йиллар оралиғида АҚШ дунёдаги энг йирик қурол-яроғ экспортчиси бўлди ва 107 та давлатга қурол етказиб берди. Қўшма Штатлар ушбу давр мобайнида глобал қурол экспортларининг 43 фоизини ташкил этди, бу 2015–2019 йиллар орасидаги 35 фоиздан анча юқори. Франция иккинчи ўринни эгаллади — 2020–2024 йиллардаги қурол экспортларининг 9,6 фоизини ташкил этган (аввалги беш йилликда — 8,6 фоиз). Бу маълумотлар Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқотлари Институти (SIPRI) томонидан эълон қилинган қурол етказиб бериш бўйича сўнгги ҳисоботдан олинган.
Россия 2020–2024 йиллар давомида учинчи йирик қурол экспортчиси бўлган, аммо сўнгги йилларда унинг экспорт ҳажми кескин камайган. Бу пасайиш Украинага 2022 йил февралдаги тўлиқ масштабли ҳужумдан аввал бошланган ва тенденция давом этган — Россиянинг глобал қурол бозоридаги улуши 2015–2019 йиллардаги 21 фоиздан 2020–2024 йилларда 7,8 фоизга тушган. Ҳисоботга кўра, бундай пасайишга қисман Хитой ва Ҳиндистоннинг ўз қурол ишлаб чиқаришини ошириши ва бу давлатлардан талабнинг камайиши сабаб бўлган. Яқинда эса Россиянинг ўз қуролли кучлари учун ишлаб чиқаришни кучайтириши ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, Россияга нисбатан қўлланилаётган савдо санкциялари ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари томонидан Россия қуролини сотиб олмаслик учун босим ўтказилиши ҳам аҳамиятли омиллардан саналади. Россия қуролларининг асосий харидорлари Ҳиндистон (38%), Хитой (17%) ва Қозоғистон (11%) бўлган.
АҚШ, Франция ва Италия 2020–2024 йилларда қурол экспорт ҳажмини оширган давлатлар қаторига кирса, Россия, Хитой, Германия, Буюк Британия ва Исроил экспорт ҳажмини камайтирган давлатлар қаторида қайд этилган. 2020–2024 йиллардаги энг йирик бешта қурол импортчиси эса Украина, Ҳиндистон, Қатар, Саудия Арабистони ва Покистон бўлган.
©burchakostida
🌐@infograf_uz