🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИНИНГ ✅ОДОБЛАРИ
✅1. Ҳалол луқма.
Саъд ибн Абу Ваққос дуоси ижобат бўлмаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Эй Саъд, ҳаромдан узоқ бўлгин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас”.
✅ 2. Қиблага қараб дуо қилиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзланиб дуо қилардилар.
✅ 3. Паст товушда одоб, хушуъ, хокисорлик ва тавозе билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).
✅ 4. Чин ишонч ва ихлос билан дуо қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, Сизлар Унга динни холис қилган ҳолингизда дуо (ибодат) қилингиз!” (Ғофир сураси, 65-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!” дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бировингиз дуо қилса, тилакни жиддий қилсин! “Ё Аллоҳ, хоҳласанг, берарсан!”, демасин. Чунки Аллоҳ таолони мажбурловчи (куч) йўқдир", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
✅ 5. Умид ва сабр қилиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади”, дедилар. Саҳобалар: “Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ!” дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «“Бировингиз дуо қилсам ижобат бўлмади!” дея шошқалоқлик қилмаса, дуоси ижобат бўлади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Мен дуонинг ижобати ташвишини қилмайман, балки, дуо қилиш ташвишини қиламан. Чунки дуо қилишга илҳом берилса, албатта у ижобат бўлади”, деганлар.
✅ 6. Дуо аввали ва охирида Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирортангиз намоз ўқисангиз, Аллоҳга ҳамду сано айтиш ила бошланг, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг. Сўнгра истаган дуони қилинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ 7. Дуо сўнггида қўлни юзига суртиш.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар, уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар”.
✅ 8. Дуони қисқа, сермаъно қилиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар ва бошқасини тарк этар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).
✅ 9. Кафтнинг ичи билан дуо қилиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ 10. Дуони уч марта такрорлаш.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта дуо қилиш ва уч марта истиғфор айтиш ёқар эди” (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ 11. Ўзгалар ҳаққига дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта: “Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!” дейди”» дедилар (Имом Муслим ривояти).