📢❓ Савол: Хорижий мамлакатларда олинган илмий даража дипломини нострификациялаш қандай амалга оширилади?
✅ Жавоб: Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан (3-илова) тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади (Низомда қандай ҳужжатлар тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган).
✅️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғpисида”ги ПФ-6097-сон Фармонида олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатларнинг рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади) деб белгиланган. Бу ҳолда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: йўлланма хат (ёки ариза), илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган таржимаси, паспорт нусхаси (дипломни расмийлаштириш учун).
✅ Батафсил:✅©️@ILMIYHIMOYA каналида кузатиб боринг