✅ БИР МАРТАЛИК ИЛМИЙ КЕНГАШ ҚАНДАЙ ҲОЛДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ (Разовый Совет)
✅️ Илмий даража берувчи бир марталик илмий кенгаш (бундан буён матнда Бир марталик илмий кенгаш деб юритилади) — фақат битта фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимоясини ташкил қилиш учун ОАК қарори билан тузилган вақтинчалик илмий-ташкилий тузилма;
‼️ Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.
➡️ Диссертация бажарилган муассаса Бир марталик илмий кенгаш тузиш бўйича Илмий кенгашга мурожаат қилганда, тақдим этилган ҳужжатлар Илмий кенгаш раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.
➡️ Кўриб чиқиш натижалари ижобий бўлган тақдирда, Илмий кенгаш томонидан Бир марталик илмий кенгаш тузиш зарурлиги асослантирилиб, ОАКга мурожаат қилинади.
📚 Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ОАК томонидан кўриб чиқилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишнинг мақсадга мувофиқлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса берилади.
✅️ОАК томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, диссертация бажарилган муассаса ёки Илмий кенгаш мурожаатига мувофиқ ОАК қарори билан Бир марталик илмий кенгаш таркиби, шу жумладан раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби тасдиқланади.
➡️ Бир марталик илмий кенгаш камида 11 нафар ва кўпи билан 15 нафар аъзодан иборат таркибда Илмий кенгаш таркибини шакллантириш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда тузилади. Зарур ҳолларда, Бир марталик илмий кенгаш таркиби диссертация ихтисослигига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслардан иборат таркибда тузилиши мумкин.
✅️ Диссертация бўйича етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар ОАК томонидан тавсия этилиши мумкин.
‼️ ОАК томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли Илмий кенгаш ёки муассасага эътирозлар ва камчиликлар асослантирилган жавоб хати юборилади. Мазкур хатга ОАКнинг тегишли қарори илова қилинади.
✅️ ОАК томонидан билдирилган эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилганда, диссертация муассаса ёки тегишли Илмий кенгаш томонидан, ОАК қарори чиққан кундан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин қайта дастлабки экспертизадан ўтказилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб такроран мурожаат қилиниши мумкин.
✅ Бир марталик илмий кенгаш фаолияти Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
1️⃣Диссертация бажарилган муассасанинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ёки Бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳақидаги мурожаати.
2️⃣Изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома ва унинг электрон шакли ёзилган СD-диск
3️⃣Малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун).
4️⃣Диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси.
5️⃣Диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (агар мавжуд бўлса).
6️⃣Изланувчининг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари.
7️⃣Илмий раҳбар (консультант)нинг тақризи.
8️⃣Фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд унга тенглаштирилган бошқа илмий даража диссертацияси автореферати.
9️⃣ Ҳаммуаллифликдаги илмий ишларни диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилиги.
🔟Диссертация ва диссертация автореферати.
✅ Фойдали илмий маълуотлар ©️@ILMIYHIMOYA каналида