✅ Ноёб илмий объект НИМА?
‼️ Илмий фаолиятни самарали йўлга қўйиш учун алоҳида аҳамиятга эга, мамлакатда ягона бўлган, илмий изланишларда фойдаланилаётган, тегишли соҳаларда мукаммал изланишлар олиб бориш имконини берадиган илмий асбоб-ускуналар, нодир тўпламлар ва бошқа камёб объектлар ноёб илмий объект ҳисобланади.
✅ Ўз юритувида ноёб илмий объект бўлган ташкилот раҳбари уни ишчи ҳолатда сақлаш, унга зарур хизматларни кўрсатиш, ундан унумли фойдаланиш, ажратилган молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарфланиши, шунингдек ноёб илмий объектлар бўйича илмий ва молиявий ҳисоботларнинг ваколатли давлат органига топширилиши учун жавобгардир.
📚 Вазирлар Маҳкамасининг “Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
✅ Унга кўра, илмий фаолият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган, тадқиқот ишларининг савиясини жаҳон андозалари даражасига кўтаришда муҳим аҳамиятга эга ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда ноёб илмий объектлар рўйхатига киритилган илмий муассасалар, илмий фаолиятга мўлжалланган ноёб асбоб-ускуналар, коллекциялар, нодир жамғармалар ва бошқа илм-фан учун ноёб ҳисобланадиган объектлар ноёб илмий объект деб ҳисобланади.
✅ Объектларни ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш (рўйхатдан чиқариш) ҳамда уларни молиялаштириш бўйича таклифларни ўз тасарруфида олий таълим ва илмий муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар.
✅ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар ҳамда муассасаларнинг объектларни ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларини ўрганиб чиқади, умумлаштиради, ноёб илмий объектлар рўйхатига киритади (рўйхатдан чиқаради), рўйхатни тасдиқлайди, ноёб илмий объектларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ҳамда доимий мониторингини олиб боради.
➡️ Ноёб илмий объект деб ҳисоблашда объектлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
1️⃣ объектнинг республикада ягона (ноёб) бўлиши;
2️⃣ объектнинг илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши ва илмий тадқиқотларда фойдаланилаётган бўлиши;
3️⃣ тегишли соҳада ушбу объектсиз фундаментал ёки амалий тадқиқот олиб боришнинг имконсизлиги;
4️⃣ объектнинг моддий жиҳатдан юқори қийматга эга бўлиши.
✅ Илмий соҳага оид янгиликларни©️@ILMIYHIMOYA каналида кузатинг
✅ Постни канал ва гуруҳларда улашинг