✅ КИМЛАР ДОЦЕНТ УНВОНИ ОЛИШИ МУМКИН
➡️ Илмий унвон - профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми бўлиб, доцент эса - тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахсдир.
✅ Доцент илмий унвони умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, таълим муассасасида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:
1️⃣фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;
2️⃣ камида 5 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, таълим муассасасида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
3️⃣ камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), доцент (вазифасини бажарувчи) ёки олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида катта ўқитувчи, кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи ёхуд ушбу лавозимларнинг бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);
4️⃣ Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;
5️⃣ диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида 3 та илмий мақола чоп эттирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган);
‼️ Ушбу ҳолатда 3 та (5 та тиббиёт учун) илмий мақола нашр этиш талаби мавжуд, айнан Scopus ёки WOS талаби ёки ОАК рўйхатидаги журнал талаби мавжуд эмас. Низомга кўра, Илмий журналларда нашр этилган илмий мақола бўлса талаб бажарилади. Илмий ҳимоялар учун қўйилган янги нашрий талабларга кўра,журналлар тавсия этилади!
6️⃣ педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин таълим муассасаси ўқув дастурларига мос келадиган ўқув ёки услубий қўлланма нашр эттирган, шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография нашр эттирган;
7️⃣ мутахассислик кафедрасида ишлаётган талабгор камида 2 нафар магистратура талабаси ёки 4 нафар бакалавриатура таълим йўналишининг битирувчи талабасига (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 5 нафар магистратура талабасига)илмий раҳбарлик қилган ёки давлат стипендиялари танловлари ёхуд халқаро ёки республика танловлари ёки мусобақаларининг ғолиблари ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган.
🔍🔍Асос: ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ (4-параграф, 19-банд)
‼️Демак, доцентлик илмий унвони олишнинг илк шарти, илмий даражага эга бўлишдир
🤩 Кейинги постда, ИЛМИЙ ДАРАЖА ОЛМАСДАН ҲАМ ДОЦЕНТЛИК ОЛИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ БЕРАМИЗ
✅ ©️@ILMIYHIMOYA каналида кузатинг
✅ Постни канал ва гуруҳларда улашинг