ildiz | Ховли ўсимликлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


🌳Ховли ўсимликлари ва гуллари хақида энг зўр канал.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


#17🌳ПАДУБ ПАРВАРИШИ.

📍Падуб бизни иқлим учун парвариши осон Ховли ўсимлиги хисобланади.
📍Падуб бу доим яшил бута/дарахт.
📍Падубни бошқа буталардан ажралиб турадиган жойи бу барглари. Барглари учли, игнасимон бўлади.

🔹🌳ТУПРОҚ:
Падуб деярли тупроқ танламайди, ховлидаги оддий тупроқда хам яхши ривожланади. Лекин енгил тупроқни яхши кўради, экиш пайтида озроқ унумдор тупроқ солсангиз фақат фойда бўлади.
🔹📆ЭКИШ ВАҚТИ: Экиш учун энг тўғри п
айт бу эрта баҳор. Кузни бошида хам экса бўлади. Ёзда ва қишга яқин экманг.
🔹🌤ЖОЙ: Подуб ярим соя, ярим қуёшли жойларда яхши ўсади. Соярақ, қуёш тушмайдиган жойга хам экса бўлади. Асосийси жойи ёруғ бўлса бўлди.❗️Кўп қуёшли, кучли қуёш тушадиган жойларга экмаган мақул. Лекин шундай жойларга хам ўргатса бўлади.
🔹🌡ХАРОРАТ: Энг маъқул харорат +20+35. Қишда -20-25 хароратга чидайди.
🔹💧СУҒОРИШ: Сувни меъёрида яхши кўради. Иссиқ, қуруқ пайтлар сув кўпроқ қуйиб туринг. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси қурисин. Ёғингарчилик кўп пайтда суғормаса хам бўлади.


Давоми бор......


🤝Абдулла хожидодани телеграм каналларини сўраганлар учун мана.
https://t.me/abdulla_gulchi

🤝Лекин ман шахсан ўзларини танимайман. Хозир Пион сотадиларми, йўқми билмайман. Профилда рақамлари бор.


Давоми......


🔹✂️КЕСИШ:
Гуллаб бўлгандан кейин қуриган, сўлиган гулларини кесиб ташлаш керак. Ва қишга яқин Пионни тагидан кесиш керак, ер сатҳидан 5 см қолдириб кесиш керак. Кесиш вақти ўзи билинади, Пионни холати хунук бўлиб, барглари қорайиб, шалпайиб қолади, қишга яқин.
🔹🌸ГУЛЛАШ: Гуллайдиган вақти баҳорни охири ва ёзни боши. Асосан май, июнь, июль. Сортига қараб гуллаш вақти озгинча ўзгаради.
🔹🧪ОЗУҚА: Эрта баҳорда, ўсиш вақтида Универсал озуқалар бериш керак, гуллаш вақтида Фосфор ва Калийга бой озуқалар. 30 кунда бир бора берса етади.
🔹🌱КЎПАЙТИРИШ: Пион асосан илдиздан бўлиш орқали кўпайтирилади. Энг камида 5 йил бўлган Пионларни илдизини бўлиш керак, шунда илдиз анча ривожланган бўлади.
🔹🐛ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлар жуда кам ёпишади, имунитети кучли. Лекин албатта хашоратлар хам учраб туради.
🔹🦠АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ: Замбуруғли ва бактериал касалликлар учраб туради. Мисол учун Унсимон шудринг (Мучнистая роса), бу касалликни Фунгицид ёрдамида даволаш керак.
🔹❄️ҚИШДА ПАРВАРИШИ: Қишда хеч қандай парвариш, ёпиш керак эмас. Фақат қишга яқин тагидан кесиб ташласа бўлди. Бизни қишга жуда чидамли.


МАНИ СИЗГА МАСЛАҲАТИМ:
🏷Пионни хаммага маслаҳат бераман. Парвариши осон, деярли парвариш талаб қилмайди. Энг асосийси бизни ёз ва қишга чидамли. Фақат шу қишга яқин кесиш керак ва 10 йилда бир янгилаш керак. Ўзбекистонда Пион ишқибозлари жуда кўп ва ноёб сортлари хам кўп.
Мисол учун Фарғонада Абдулла хожидода Пион бўйича котта мутахассис ва ишқибоз, адашмасам телеграм каналлари хам бор.


Тамом.



🌳🌲Бундан олдинги 15 та Ховли ўсимликлари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈устига босинг.

🔗ildiz | Хона гуллари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.


#16🌳🌸ПИОН ПАРВАРИШИ.

📍Пион бизни иқлим учун парвариши осон Ховли гули.
📍Пион бу гуллайдиган кўп йиллик бута (куст).
📍Пион битта жойда 10-15 йил яшиши мумкин, 10 йилда бир янгилаш керак. Жойидан ковлаб олиб, илдизларини бўлиб, бошидан экиш керак.


🔹🌳ТУПРОҚ: Пион тупроқ танламайди, хар қандай тупроқда яхши ривожланади. Лекин экиш пайтида озроқ унумдор тупроқ солиш керак.
🔹📆ЭКИШ ВАҚТИ: Экиш учун энг тўғри пайт бу сентябрь ва октябрь. Аслида минус хароратгача экса бўлади. Баҳорда экиш
тавсия берилмайди.
🔹🌤ЖОЙ: Ёруғлик ва қуёшни жуда яхши кўради. Ховлидаги энг ёруғ, энг кўп қуёш тушадиган жойга экиш керак. Ярим соя, ярим қуёш жойга хам экса бўлади. Ёруғ, қўёшли жойларда зўр ўсади. Жуда соя жойларда яхши ривожланмайди ва гуллаши қийин бўлади.
🔹🌡ХАРОРАТ: Энг маъқул харорат +20+35. Қишда -20-25 хароратга чидайди.
🔹💧СУҒОРИШ: Сувни яхши кўради, асосан гуллаш вақтида. Иссиқ, қуруқ пайтлар сув кўпроқ қуйиб туринг. Албатта суғоришлар орасида тупроқ қурисин. Ёғингарчилик кўп пайтда суғормаса хам бўлади.


Давоми бор......

1.2k 0 24 12 44

🤝🌺ПИОН ТУРЛАРИ:

🌺Ўзи 3 хил Пион тури бўлади.
1) Травянистый.
2) Древовидный.
3) Ито.


🌺Ўзбекистонда асосан Травянистый Пион кўп тарқаган. Бизларда асосан шу Пион илдизи сотилади.
🌺Травянистый ва Древовидный Пионни ажратиб олиш қийин эмас.
🌱Травянистый Птонни шохларини таги қотмайди. Шохлари йил бўйи яшил бўлиб туради. Қишга яқин тагидан кесиш керак, кесмаса хам ўзи қуриб кетади. Хар йили баҳорда янги бўлиб ердан ўсиб чиқади.
🌳Древовидный Пионни шохлари қотади, шохларини таги жагарранг бўлади. Қишда кесилмайди, фақат баргини тўкади. 1 расм Древовидный Пион.
🌱Ито хам Травянистый Пионга ўхшайди, шохлари яшил. Фақат Ито бу қиммат тури. Барглари, гуллари жуда котта ва чиройли бўлади. Бу Травянистый ва Древовидный Пионни гибриди.

🌱Бизларда илдизини ўзи сотиладиган Пионлар бу Травянистый Пион, шу ўртача 50.000 сўм. Бир бир Ито хам учраб туради. Лекин Итони илдизи йўғонроқ бўлади ва нархи хам қиммат бўлади. Древовидный Пион асосан кўчат холатида сотилади.

🌺Энди парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

1k 0 14 6 45

🤝🌹Дўстлар бугун сизлар билан Пион парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#16🌹Пион.

🌹Хозир айнан Пион гулини экадиган вақт, хали қишгачон бемалол экса бўлади. Қишни бошида хам экса бўлади.


🤝🌸Фақат пайванд қилинмаган Сиренни поросолдан кўпайтириш мумкин. Пайванд қилинган бўлса илдиздан чиқган шох таббийки тепасидаги ўсимликни ёки сортини қайтармайди.

🤝🌸Сирень пайванд қилинмаган бўлса, битта яхлит ўсимлик бўлса бемалол илдиздан чиқган шох орқали кўпайтирса бўлади.

Бу учун:
🔹Баҳорда 1-3 та илдиздан чиқган шохни қолдиринг. Илдиздан чиқган шохлар кўп бўлса ортиқчасини олиб ташланг, узоғи 2-3 та қолсин. Бўлмасам асосий ўсимликни кўп кучи янги шохларга кетади.
🔹Ва кузда, сентябрда шу шохларни илдизи билан ковлаб олинг ва керакли жойга экинг.
🔹Албатта илдизи билан ковлаб олинг. Асосий ўсимликни ва янги шохни илдизи битта бўлади, янги шохда илдиз албатта қолсин. Илдизни кўпроқ кесиб олсангиз хам асосий ўсииликка зарари йўқ.

🤝Агар хозир кузда Сирень тагида янги шохлар (поросоль) кўп бўлса, ортиқчасини олиб ташланг. 2-3 та зўрини қолдиринг ва баҳорда ковлаб олиб экинг.
🤝Ортиқча шоюларни хозир хам ковлаб олиб экса бўлади, лекин совуқ (минус харорат) яқин. Котта эхтимол билан илдиз ерга жойлашишга улгурмайди ва совуқ уради.


🤝🌸Сирень кўпайтиришни энг осон йўли бу ўсимлик ёнидан чиқадиган шохлар ёрдамида. Илдиздан чиқадиган янги шохлар ёрдамида, буни русчасига "корневая поросоль" дейди. 2-3 расмда поросоль кўрсатилган.
📍Поросоль - илдиздан чиқадиган янги шохлар. 2 расм аниқ кўрсатган.


❗️Аслида поросоль бу жуда зарарли нарса, поросоль чиқиши бу Сиренни асосий касаллиги, камчилиги. Илдиздан чиқган шохлар асосий ўсимликни котта кучини, озуқаларини олади ва асосий ўсимликни имунитети, соғлиғи тушиб кетади. Илдиздан шохлар кўп чиқса асосий Сиренни холати хунук бўлади, ўсиши ва гуллаши суст бўлади. Сирень илдизидан 10-100 лаб шохлар чиқиши мумкин.
❗️Албатта илдиздан чиқадиган шохларга қарши курашиш керак, баҳорда чиқиши билан олиб ташлаш керак. Камида 4-5 см ковлаб кесиш керак, ер сатҳи билан бир хил кесса яна ривожланиши мумкин.

🌱Лекин поросолдан кўпайтирилган Сирень бақувват, соғлом ва иқлимга ўрганган бўлади. Фақат.......


Давоми......


🔹✂️КЕСИШ:
Шакл бериш учун албатта кесса бўлади, хар қандай шакл берса бўлади. Фақат ўсиш ва гуллаш вақтида кесиш керак эмас. Асосан кузда кесиш керак. Кесиб турса зўр ва чаман гуллайди.
Эрта баҳорда, гуллашидан олдин кесмаган маъқул.
🔹🌸ГУЛЛАШ: Гуллайдиган вақти баҳорни охири ва ёзни боши. Асосан май ойида. Гуллаш вақти қисқа 10-20 кун. Йилда бир бор гуллайди.
🔹🧪ОЗУҚА: Ерга экканда қўшимча тупроқ солинса биринчи йил озуқа бермаса хам бўлади, солган тупроқдаги моддалар бир йилга бемалол етади. Кейинги йилдан хар 30-40 кунда бир озуқа берса бўлди. Гуллаш даврида Фосфор ва Калийга бой озуқалар бериш керак, қолган пайтлар Универсал озуқалар бериш керак. Қишда озуқа бериш керак эмас.
🔹🌱КЎПАЙТИРИШ: Оддий Сиренни қаламча орқали ва илдиздан чиқадиган шохлари орқали кўпайтирса бўлади.
🔹🐛ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлар ёпишади, асосан Щитовка, Шира, хар хил қуртлар. Албатта баргларини текшириб туриш керак. Гуллаш вақтида хам Тилла қўнғиз ва шунга ўхшаш хашоратлар гулини ёмон қилиши мумкин, асосан оқ гулли Сиренларни.
🔹🦠АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ: Жуда кам касал бўлади. Лекин тагида сув кўпайиб кетса чириш касалликлари учраб туради.
🔹❄️ҚИШДА ПАРВАРИШИ: Қишда хеч қандай парвариш, ёпиш керак эмас. Бизни қишга жуда чидамли.


МАНИ СИЗГА МАСЛАҲАТИМ:
🏷Оддий Сиренни хаммага маслаҳат бераман. Парвариши жуда осон, деярли парвариш талаб қилмайди. Энг асосийси бизни ёз ва қишга бемалол чидайди. Баҳорда гуллайди ва гулини хиди манимча хаммага ёқади, Сирень хиди одамга бошқача туйғу беради. Тил ожиз.


Тамом.



🔗ildiz | Хона гуллари.

🔗Яшил барг | ildiz.

🛒ildiz | Market.


#15🌳🌸СИРЕНЬ ПАРВАРИШИ.

📍Оддий Сирень бизни иқлим учун парвариши осон Ховли ўсимлиги хисобланади.
📍Оддий Сирень бу гуллайдиган бута-дарахт.
📍Гуллаши жуда чиройли ва гулини хиди жуда ажойиб. Фақат айби қисқа вақт гуллайди, 10-20 кун.

🔹🌳ТУПРОҚ: Сирень тупроқ танламайди, хар қандай тупроқда яхши ривожланади. Лекин экиш пайтида озроқ унумдор тупроқ солиш бу албатта фойдали бўлади.
🔹📆ЭКИШ ВАҚТИ: Экиш учун энг тўғри пайт бу сентябрь. Эрта баҳорда хам экса бўлади,
фақат куртаги чиқмасидан олдин.
🔹🌤ЖОЙ: Ёруғлик ва қуёшни жуда яхши кўради. Ховлидаги энг ёруғ, энг кўп қуёш тушадиган жойга экиш керак. Ярим соя, ярим қуёш жойга хам экса бўлади. Ёруғ, қўёшли жойларда зўр ўсади. Жуда соя жойларда яхши ривожланмайди ва гуллаши чаман бўлмайди.
🔹🌡ХАРОРАТ: Энг маъқул харорат +20+38. Қишда -20-25 хароратга чидайди.
🔹💧СУҒОРИШ: Кўп сувни, сувли жойларни, сув яқин жойларни ёқтирмайди. Суғориш деярли шарт эмас, фақат ёзда, қуруқ пайт бир бир суғориб туриш керак. Ғучалаш ва гуллаш вақтида хам суғориш керак.


Давоми бор......


Forward from: ildiz | Ховли ўсимликлари
🤝🌳Дўстлар хозирча каналда шу Ховли ўсимликлари парвариши хақида батафсил маълумот бор.
❗️Керакли ўсимлик номини устига босинг ва маълумот олинг.

🌳1. Магнолия Грандифлора.
🌳2. Сирийский Гибискус.
🌳3. Индийский Сирень.
🌺4. Петуния.
🌺5. Катарантус.
🌺6. Виола.
🌳7. Шамшод.
🌳8. Бульденеж.
🌳9. Юкка.
🌺10. Декоратив Каром.
🌳11. Барбарис Тунберга.
🌳12. Бересклет Японский.
🌳13. Фотиния.


🌳 - Дарахт ёки бута.
🌺 - Мавсумий ер гули.
🪻 - Пиёзли гул.
🌹 - Кўп йиллик гул.
🌲 - Арча.
🌴 - Палма.

2.3k 0 13 10 34

🌺Ўрашдан мақсад Хризантема узоқроқ пайт гуллаб, чиройли бўлиб туриши.
⛅️Мисол учун 10 ноябргача минус харорат йўқ, 11 ва 12 ноябрь кечаси -3-5 кўрсатган ва кейин яна 10 кун минус харорат йўқ. Шу 11-12 ноябрь кечаси ўраб қўйсангиз Хризантема кейин яна камида 10 кун гуллаб туради.
❗️Харорат жуда совуқ бўлса, кундузи ва кечаси 5-6 кун минус харорат кўрсатса ўрашни фойдаси йўқ.

⛺️🤝ЭНДИ ЎРАШ ҚОИДАЛАРИ, ҚИСҚАЧА.
🔹Мисол учун 11 ноябрь кечаси минус харорат кўрсатяпти.
❗️0 паст бўлса эҳтимолга қарши ўраб қўйсангиз бўлади. +1 бўлса хам ўраш керак эмас.
🔸"Пирамидани" тайёрланг, олдиндан тайёрлаб олиб қўйинг.
🔸Илдиз музламаслига учун албатта тупроқ нам бўлиши керак, тупроқ қуруқ бўлса бир кун олдин сув қуйинг. Илдизни атрофи қуруқ бўлса илдизни тез совуқ уради.
🔸Хризантема тагига албатта "мульча" қилинг. Хризантема артофига қуриган барглар ёки сомон ётқизинг, тупроқни устига. Илдизни химоя қилиш учун.
🔸11 ноябрь кечаси минус кўрсатса шу кечга яқин "пирамида" билан ёпиб қўйинг.
🔸"Пирамида" тагини яхшилаб ёпинг, тупроқ тортиб қўйса хам бўлади.
🔸"Пирамида" қанча ихчам бўлса шунча иссиқни яхши ушлайди. Ўсимлик хажмига мос бўлсин, озгинча котта бўлсин.
🔸Эрталаб харорат плюсга чиқганда "пирамидани" олиб ташланг. "Мульчани" тегманг, тураверсин.


🤝🌺Дўстлар нима билан ўраш, қандай ўраш бу албатта ўзингизни танловингиз. Энг асосийси ўраб қўйинг ва Хризантема сизни узоқроқ хурсанд қилади.


🤝🌺ХРИЗАНТЕМА ХОВЛИНГИЗДА УЗОҚРОҚ ГУЛЛАБ ТУРИШИ УЧУН ҚАНДАЙ ВА НИМА БИЛАН ЎРАШ (ЁПИШ) КЕРАК?

⛅️Айтганимдек об-хаво маълумотларига қараб турасиз, харорат 0 дан паст (минус) кўрсатганда ўрасангиз бўлади. -3 дан паст кўрсатса ўраш керак, -5 паст кўрсатса ўраш шарт. БУ ХАҚИДА ТЕПАДА ГАПЛАШДИК.
❗️Октябрда минус харорат йўқ, кўрсатмаган. Ноябрда харорат минус бўлиши эхтимоли котта.

🪢Ўраш учун энг зўр нарса бу Спанбонд (Агроволокно). Агроволокно бўлмаса бўз ёки бошқа қалин мато билан хам ўраса бўлади. АГРОВОЛОКНО ХАҚИДА ТЕПАДА ГАПЛАШДИК.

⛺️Ўрашни энг осон усули бу тахтадан учбурчак "пирамида" ясаб, шу "пирамидага" Агроволокнони қотириб чиқиш керак. Совуқ тушган пайт шу тайёр "пирамидани" хризантема устига кийдириб қўясизлар, совуқ кетганда яна олиб ташлайсизлар. Жуда қулай. 2 расм.
❗️Албатта Агроволокнони шундоқ ўзини хам ўраб қўйса бўлади, лекин гулларига мато тегиб турса гули ёмон бўлади ва қор, ёмғир ёғса хризантемани босиб қолади. 3 расм.


❄️🌨Мисол учун 11 ноябрда харорат кечаси 0 дан паст кўрсатса, эҳтимолга қарши Хризантемани ўраб (ёпиб) қўйинг.
❄️🌨Мисол учун 11 ноябргача минус харорат йўқ, 11 ноябрь куни кечаси -3 -5 ва ундан паст кўрсатяпти ва кейин яна 10 кун плюс харорат.
❄️🌨Шундай холатда Хризантемани сақлаб қолиш учун албатта ўраб қўйинг, фақат ўша минус бўлган кечада ўраб қўйинг.

🤝🪴🌺Минус бўладиган кечалар (ноябрь, декабрь ойларида камдан кам холларда кундузи минус бўлади) Хризантемани ўраб турсангиз барглари, гуллари қорайиб кетмайди, холати ёмон бўлмайди ва гуллашда давом этади.


🤝ЭНДИ ЎРАШ ХАҚИДА.......


🤝🌺ХРИЗАНТЕМА ТАШҚАРИДА ҚАЙСИ ОЙГАЧОН ЧИРОЙЛИ БЎЛИБ ГУЛЛАБ ТУРАДИ?

🤝🌺Агар Хризантемани совуқ урмаса камида ноябрь ва декабрь ойларида хам чиройли ўсиб, гуллаб туради. Бу албатта кузни охири ва қишни боши қандай келишига боғлиқ.
🌨Мисол учун ноябр ойида харорат қисқа вақт (кечаси) -5 -7 бўлса Хризантема қорайиб кетади ва нобуд бўлади. Харорат қисқа вақт (кечаси) -2 -3 бўлса деярли таъсир қилмайди, озгинча совуқ уриши мумкин.
❗️Хризантема учун хавфли харорат -5 ва ундан паст харорат. Агар узоқ вақт (кун бўйи) -2 -3 бўлса хам хавфли.
🌤Агар ноябрь ойи илиқ келса, кучли совуқ бўлмаса Хризантема декабрь ойига хам ўтади ва декабрь ойида хам гуллаб туради. Хризантема куз ва қишда гуллайди, Хризантема совуқни яхши кўради, лекин харорат -5 паст бўлса қорайиб, нобуд бўлади.


⛈🌧🌤Ховлингизда Хризантема экилган бўлса энг асосийси об-хаво маълумотларига қараб туринг, хозирги пайтда 10 кун олдинги хароратни интернетдан бемалол кўрса бўлади ва тўғри кўрсатиши деярли 100%.



16 last posts shown.