@ ВАТАН ЖОНАЖОН@
Минг йиллик тарихинг шараф шонга бой.
Илму фан бобида кашф этдинг чирой.
Беруний, Синолар камол топган жой,
Ватан, ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо,
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.
Алишер назмда бўстон яратди
Улуғбек илмини кўкка қаратди.
Фарзандлар довруғинг, донғинг таратди
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.
Темур соҳибқирон, буюк фарзандинг,
Нодира, Увайсий суюк фарзандинг
Ўғилу қизларинг жон жигарбандинг
Ватан ягонасан, муқаддас танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан жонажон.
Толъеинг ёритди нурли истиқлол
Истиқлол туфайли топдинг бахт иқбол
Заҳриддин дуода, кўрма ҳеч завол
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳридарё
Осмонинг мусаффо,
Ватан жонажон.
https://t.me/ijod_qalbi
Минг йиллик тарихинг шараф шонга бой.
Илму фан бобида кашф этдинг чирой.
Беруний, Синолар камол топган жой,
Ватан, ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо,
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.
Алишер назмда бўстон яратди
Улуғбек илмини кўкка қаратди.
Фарзандлар довруғинг, донғинг таратди
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.
Темур соҳибқирон, буюк фарзандинг,
Нодира, Увайсий суюк фарзандинг
Ўғилу қизларинг жон жигарбандинг
Ватан ягонасан, муқаддас танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан жонажон.
Толъеинг ёритди нурли истиқлол
Истиқлол туфайли топдинг бахт иқбол
Заҳриддин дуода, кўрма ҳеч завол
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳридарё
Осмонинг мусаффо,
Ватан жонажон.
https://t.me/ijod_qalbi