Бир ойда бир кўчада кўришганда салом алик қиладиган танишим гриплигимни кўриб рецепт ёзиб берди. Аптекага кирдим. Аптекар нурофен хам қўшиб берди. "Нурофен нимага?" дедим. Йелкасини қисиб, қоғозни кўрсатиб мана дейди. Қарасам ану қиз Нургул деб инста никини ёзиб берганакан.