Мен худбинман,
Истакларим хам.
Меникилар менга бўлишсин!!
Мени демас меникимаслар.
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен худбинман,
Мен севган инсон,
Менсиз нафас ололмай қолсин.
Йўқлигимдан қуласа осмон,
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигохига сиғмасин ўзга
Кўнглин менга берсин бус-бутун.
Ширингина жонидан кечсин
Биттагина қарашим учун.
Юзларимни тиласин ойдан
Сўзларимсиз татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими,
Ана ешик,
Кетсин!
Бемалол!
Худбинман, а?...
Биламан.
Аммо
Чорасизман.
Хайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки
Қаранг...
Хамон ёлғиз юрибман...
Истакларим хам.
Меникилар менга бўлишсин!!
Мени демас меникимаслар.
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен худбинман,
Мен севган инсон,
Менсиз нафас ололмай қолсин.
Йўқлигимдан қуласа осмон,
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигохига сиғмасин ўзга
Кўнглин менга берсин бус-бутун.
Ширингина жонидан кечсин
Биттагина қарашим учун.
Юзларимни тиласин ойдан
Сўзларимсиз татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими,
Ана ешик,
Кетсин!
Бемалол!
Худбинман, а?...
Биламан.
Аммо
Чорасизман.
Хайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки
Қаранг...
Хамон ёлғиз юрибман...