22 йил яшаб тушунган нарсаларим:
1. Сабр қилиш: ҳеч нарса ўз ўзидан бўлиб қолмайди унга бориш керак эришиш керак. Сабр қилиш керак.
2. Шошилмаслик: шошилиш дегани секин ҳаракат қилиш керак дегани эмас. Бу ерда мен назарда тутган нарса ҳовлиқмаслик катта орзу ҳавасларга берилмасликдир. Кичик кичик қадамлар билан давом қилиш. Энг муҳими тез ҳаракат қилиб ҳам шошилмасликни иложи бор экан.
3. Инсонларни инсон сифатида ҳис қилиш тушуниш: ҳаммамизнинг ўзимизга яраша фикримиз, ўлчовимиз бор. Айнан шу нарсани нормал қабул қилиш. Лидерликка, ҳаммани айтганимни қилишига ундар эдим ва шу пайт бошқа одамларни фикри ва қизиқишини унчалик ҳисобга олмас эдим. Энди ҳам шундайман аммо инсон факторини ҳис қилдим, уларнинг ҳам фикрини, ҳолатини ҳисобга олишим лозимлигини ҳис қилдим.
4. Устоз топиш ва унинг маслаҳатига риоя этиш: баъзи нарсалар бор сиз минг ҳаракат қилсангиз ҳак кўра олмайсиз, эътибордан қочирасиз. Шундай пайт устоз ўша нозик нарсани кўради ва сизга айтади. Устозимнинг маслаҳатларига кирмасдан жуда катта дарс олдим. Нафсингизга ёқмасада устоз билган нарсасини гапиради ва сизга фойдалисиниўйлайди.
Албатта ҳақиқий устоз сизнинг отангиз каби бўла олади. Сиз ўғилдек бўла оласизми шуниси муҳим.