huzayriy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


сиз учун ёзиш — дардимга шерик топишим, сиримни кимгадир ишонишим демакдир.
Айтишга қўрқганларимни сўзларнинг бағрида, сиз учун яширмоқдир.
постларни манбаа билан олсангиз хурсанд бўлар эдик!
алоқа: @huzayriy_bot
аноним: t.me/anonaskbot?start=huzayriy

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


тунда, кундузги ўзимни топа олмайман


Сокинлик ва оддийлик истаганлар учун мос саҳифа:

манфаатли эслатмалар
овозли иқтибослар
street фотолар
китоблардан парчалар

Барчаси шу каналда уланиб олинг..


«иннамал аъмалу бин нийяти»

барча амаллар ниятга боғлиқлир.




ҳеч бўлмаса бир киши билан ҳамма нарса ҳақида, худди ўзим билан гаплашгандек, гаплашишни хоҳлайман


Яхши инсон бўлиш ҳамма нарсага чидаш дегани эмас, тўғри гапириб йўқотганингиз, асли йўқотиш эмас.

Эмро


Қибламиз битта-ю, қалбимиз бошқа,
Фарзимиз битта-ю, қарзимиз бошқа.
Хўмрайиб ётардик қиёматгача,
Шукр, ҳаммамизнинг қабримиз бошқа.

Ўткирбек Муҳаммад Собир


Охиратдаги нажотга асос бўладиган нарса ҳам, илм ҳисобланади.

Исмоил Муҳаммад Содиқ


есть желание – тысяча способов,
нет желания – тысяча поводов.




эҳтимол, ҳеч кимса сўрамас ҳолим,
янги хабар келмас, ески танишдан.
лек ўша, аслида ҳаммадан нолиб,
биринчи ёзмаган эски таниш - ман

носироглу


булут сувнинг оғирлигини кўтаришдан ожиз қолганда ёмғир ёға бошлайди.
қалб азобу машаққатни кўтаришдан ожиз қолганда кўз ёши тўкила бошлайди.




орзу, мақсадларим бошқаларникидай катта бўлмаслиги мумкин, аммо улар ўзимники!


не стоит верить мне, если есть сомнения не иди со мной, если нет терпения.


«Сиз ўшаму» деган қиз, сиз ўшаму?!

Марғилонда кезар эдим, беҳосдан,
Сесканиб кеттим бир таниш овоздан.
Ўткан кунлар бўлган экан-да ростдан
Отабекни титратган сўз ўшаму?
«Сиз ўшаму» деган қиз, сиз ўшаму?

Сочингиз ҳам ўша, шаббода ўйнар,
Зулфингиз паришон, ненидир ўйлар.
Кўзингиз ҳам таниш, бир савол қийнар,
Отабекни титратган кўз ўшаму?
«Сиз ўшаму» деган қиз сиз ўшаму?

Дил уйим кенг Тошкан сари келсангиз,
Сиздан сўнг Зайнабга жой йўқ билсангиз.
Буёғига Зайнаб урсин десангиз,
Иккаласин узаткан юз ўшаму
«Сиз ўшаму» деган қиз сиз ўшаму?

Ҳар бир хато солиб турар ёдима,
Севгимиз топмагай бундоқ ҳотима.
Қойилмисиз, сизни таниб қолдима...
Ўтмишларни ўртаган ҳис ўшаму?
«Сиз ўшаму» деган қиз, сиз ўшаму?

Сиз менга жуда ҳам таниш, танишсиз
Не сабабдан айтинг бунча хомўшсиз?
Тан олингда! Ахир ўша Кумушсиз
Бизга боқинг, сиз кутган биз ўшаму?
«Сиз ўшаму» деган қиз сиз ўшаму?

Индамайсиз дилим фарёда тўлди
Юрагим матоси сабота тўлди.
Гўшанга ичра айтсангиз бўлди,
Отабекка таниш, ўша кўшаму?
«Сиз ўшаму» деган қиз сиз ўшаму?

Хайрулла Ҳамидов




Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, «ишқ» сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, «меҳр» сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Баъзилар бизни тақволи деб билишади, баъзилар учун биз гуноҳкормиз.
Баъзилар ахлоқли деб билса, баъзилар сохтакор деб билади.
Фақатгина ўзимиз нафсимиз ҳақида хабардормиз. У ерда шундай сирлар ҳам борки, у ўзимиз ва Аллоҳ ўртасидаги сирдир. Шунинг учун бизни мақтайдиганларнинг мақтови бизни алдаб қўймасин. Айблайдиганларнинг айблови эса бизни маҳзун қилмасин.

20 last posts shown.