#ibratli_hikoyalar
УЗУМ ВА ШАРОБ
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир насроний одамнинг уйида меҳмон бўлдилар. Мезбон узум келтирди. Ҳазрати Али розиёллоҳу анҳу едилар. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.
Хазрати Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, – дедилар.
Насроний:
– Сиз мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром, Ахир шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрати Али розиёллоҳу анҳу ундан:
– Аёлинг борми? – деб сўрадилар.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Иккови ҳам келсин бу ерга.
Хазрати Али розияллоҳу анҳу мезбоннинг аёли ва қизи кирганидан сўнг:
– Бу қиз бу онадан, аммо кўряпсанки, Аллоҳ таъоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилмиш, -– дедилар.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳ бирдир ва Муҳаммад Унинг Расулидир ва Сен Унинг халифасисан, – деди мусулмон бўлганини эълон қилди.
📲Каналга уланиш:
@husnihat_kitoblar