#биласизми
🇺🇿Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга амалга ошираётган ходимларга қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:
🔰фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;
🔰фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертациясини якунлаш учун - 6 ойгача.
⚖️Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларда ижодий таътилларнинг муддати кўпайтирилиши ҳамда кўпайтирилган муддат учун ўртача ойлик иш ҳақи ёки унинг бир қисми сақланиб қолиши назарда тутилиши мумкин.
⚠️Кўпайтирилган ижодий таътилларнинг давомийлиги, шунингдек, мазкур таътилларни навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритиш тўғрисидаги масала ходимларга ушбу таътиллар берилишини белгиловчи ҳужжатларда тартибга солиниши керак.
telegram |youtube |instagram |facebook

ижодий таътил — меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга амалга ошираётган ходимларга илмий даражани олишга доир диссертацияни якунлаш учун, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг ёзиш чоғида асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда бериладиган ижтимоий таътил тури;
🔰фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;
диссертация — муаллиф (ходим) томонидан шахсан ёзилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;