Саида Мирзиёева саратон касаллиги олдини олиш бўйича дастур ижроси шахсан ўз назорати остида бўлишини айтди
Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши кераклиги ҳақида ёзди.
“Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади” – деган С. Мирзиёева.
Статистикага кўра, ҳар бешинчи инсон ҳаёти давомида саратонга чалинади. 9 эркакдан, 12 аёлдан бири эса бу касаллик туфайли вафот этади.
2022 йилда ЖССТ маълумотларига кўра, 20 миллион онкологик ҳолат расман қайд этилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай ҳар йили 9,7 миллион одам мазкур касалликдан вафот этади.
Олимларнинг таъкидлашича, 2050 йилда 35 миллиондан ортиқ одам саратонга чалиниши мумкин, бу 2022 йилга нисбатан 77 фоизга кўп.
@huquq_ustuvor