✔️ Туристик бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025 йил 29 январ куни Туризм қўмитаси томонидан юртимизнинг туризм соҳаси тадбиркорлик субъэктлари иштирокида “Очиқ мулоқот” шаклида учрашув ташкил этилди.
Туристик бизнес вакиллари Туризм қўмитаси томонидан илгари сурилган таклифлар, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган қарорлар бўйича фикрларини билдирдилар. Айниқса, туроператорлар томонидан ички ва ташқи бозорлардаги рақобат муҳитига оид масалалар, маркетинг ва рекламани ривожлантириш, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари учрашувда, туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашини йиғилиши ўтказилиб, кенгаш аъзолари томонидан туризм соҳасидаги муаммоларнинг самарали ҳал этиш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, туризм бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
https://t.me/hudud_inform