,


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Турсин ача жомий масжид телеграм канали қуйдаги силка га жойланди.
Шунга ўтиб олина.

@tursunacha 👈




ДУО ФАҚАТ ЎЗИ УЧУН ЭМАС, УМУМИЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби неъматларни фақат ўзларидагина бўлишини хоҳлайдилар. Вақти-вақти билан яқин дўстлардек кўринган одамлар, ҳатто қариндошлар орасида ҳам хасад туфайли келиб чиққан низолар, жанжаллар бунинг мисоли бўла олади. Қуръонда мақтаб васф этилган асл мўмин ҳам дунё, ҳам охират неъматларини бошқалар билан баҳам кўришни истайди.
Мисол учун саодат асрида Маккалик муҳожирларга Мадиналик ансорлар томонидан қилинган фидокорликлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
У (муҳожир)лардан аввал бу жой (Мадийна)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир”.
(Ҳашр сураси, 9-оят).

Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари, бир-бирларига яхшилик қилиш учун астойдил ҳаракат қилишлари Қуръоннинг бошқа оятида шундай васф қилинган: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳим қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир”.
(Тавба сураси, 71-оят).

Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари албатта, уларнинг дуоларида ҳам ўз ифодасини топган. Энг аввало эътиборни жалб этадиган нарса Қуръонда баён қилинган, мўминлар тилидан қилинган дуоларда Аллоҳга “мен” эмас, “биз” деб кўпчилик учун илтижо қилинганини кўрамиз.
Яъни Аллоҳга юзланган мўмин фақат ўзи учун дуо қилмайди. Албатта, фақат ўзи учун дуо қилиш керак бўлган ҳолатлар ҳам бўлади. Лекин ўз истаклари билан ёнма-ён бошқа мўминлар учун ҳам дуо қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш Қуръонда ибрат қилиб кўрсатилган фазилатдир.
Қуйидаги оятларда улардан намуна кўрсатилган: “Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил”.
(Бақара сураси, 286-оят ).

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг ўзинг кўплаб ато қилувчисан”.
(Оли Имрон сураси, 8-оят).

Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик. Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин”.
(Оли Имрон сураси, 16-оят).


“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан.


#КУН_ҲИКМАТИ

“Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”.

В.Гёте


ЁКИ ПОКИЗА ЭМАСМИСАН, ҚИЗИМ?
(Бўлиб ўтган ҳикоя)

Азҳар уламоларидан бири кўчага юмуш учун камдан-кам чиқар, фақат ишга - азҳарга бориб келар, қатнайдиган ери уй - масжид, уй - азҳар эди.
Бир куни шом намозига бироз фурсат қолганда кўнгли атрофни кезишни тусади ва маҳалла четидаги извошчилардан бирини тўхтатиб:
- Мени бироз кездир, - деди.
Йўлда атрофни томоша қилиб кетаркан:
- Шом яқинлашди, бирор масжид ёнида тушир, - деди извошчига.
Извошчи шум одам эди. Қоҳира кўчаларидан биридаги исловотхоналардан бири олдида тўхтаб:
- Анави ерда масжид бор экан, саҳнида курси ҳам бор, - деди!
Баъзи маҳалла масжидлари ташқаридан масжидлиги сезилмайди. Бу ҳам шундай масжидлардандир, деб ўйлаб олим исловотхона саҳнидаги курсига чўкиб, шом азонини кута бошлади.
Кун ботди, азондан дарак йўқ. Шу пайт бир аёл исловотхонага келди. Курсида ўтирган салобатли шайхни кўриб, ийманиб саҳннинг орқароғига ўтиб, унинг кетишини кута бошлади.
Олим азон айтилавермагач, аёлга ўгирилиб:
- Қизим, шом вақти қисқа, муаззин ҳам келмади. Кел, орқада тур, иккимиз жамоат билан ўқиймиз, - деди.
Аёл шок ҳолатида эди. Нима дейишни билмас, олимга қандай жавоб қайтаришга ҳайрон эди.
Аёлнинг индамай турганини кўрган олим уни аёллардаги узрли ҳолда бўлса керак, деб ўйлаб:
- Ёки покиза эмасмисан, қизим? - деди.
Бу гап аёлга жуда қаттиқ таъсир қилди. Қалбининг туб-тубига чўкиб кетган иймонни қўзғаб юборди, устини бузуқлик моғори қоплаган иффатини силкитди...
Ўпкаси тўлиб, кўзидан ёш отилганича ўзини олим оёғи остига отди...
- Мен...мен... - деди йиғлаганча... кейин бу ернинг қандай ер эканини олимга англатди...
Олим содиқ тавба қилган бу аёлни азҳарнинг аёллар бўлимига бошлаб кетди..

* * *

Субҳаналлоҳ..
Бу воқеий ажиб ҳикоядан бир қанча ибрат олсак арзийди..
Жамоат намози баракаси..
Ҳидоят нури фазилати..
Яхшиларга яқин бўлиш хислати..
Қалб намозга боғланган бўлиши хосияти..
Чин тавбанинг катта гуноҳларни ҳам ювиб юбориши...


Бир киши шундай дейди:
"Тавба қилишимга шундай воқеа сабаб бўлган. Мен Каъбада тавоф пайтида бир хотинга тегажонлик қилдим. Аёл менга ўгирилиб қарадида " Бу ерга дунёнинг бир чеккасидан хатоларимизни ювгани келганмиз. Энди сен бу хатойингни қаерда ювасан"деди.


Истиғфорга муҳтож бўлган истиғфор.

Робия Ироқий айтган эканлар: «Бизнинг ҳозирда айтаётган истиғфорларимиз, истиғфорга муҳтождир».

Изоҳ: Яъни биз, шундай бир бепарво, Аллоҳдан қўрқмаган, бошқа нарсаларни хаёл сурган ҳолатда истиғфор айтябмизки бундай истиғфор айтганимиз учун истиғфор айтишимиз керак.

♻️ Яхшироқ тушунишимиз учун мисол: Бир киши отасини жуда ғазабини келтирган. Отаси фарзандидан жуда дарғазаб, ушласам адабини бераман деб турибди. Фарзанд отасидан кечирим сўраш учун хомуш бўлиб, хатосига афсус қилган ҳолатда келиб кечиринг ота афсусдаман деса отасини жаҳли босилиб кечириши мумкин.

Лекин фарзанд отаси турган хонага эшикни "тақ" этиб очиб, хонага кириб ёстиқга ёнбошлаб олиб безрайиб, "ота кечиринг, бўладида энди инсончиликда"... деса ғазабга миниб турган ота нима қилади, кечирадими?!
Ўлдираман ҳозир деб болтани қўлига олади. Бундай кўринишда узр айтгани учун, узр сўраши керак. Аллоҳга бепарво, хаёл суриб айтилган истиғфорнинг мисоли ҳам шудир.

♻️ Инсон Аллоҳдан кечиришини сўраб истиғфор айтаётганида гуноҳларини тафаккур қилган, Аллоҳдан қўрққан, кечиришлигини умид қилган ҳолатда айтиши лозим.


#Фойдали
#Тавсия

ҚИЙИНЧИЛИКЛАР..

- Агар туғишганларингиздан озор чексангиз, ўз ака-укалари томонидан хиёнатга учраган
💠 ЮСУФ алайҳиссаломни эсланг!

- Агар Ота-онангиз сизга қарши чиқса, азият берса, ўз отаси ўтга ташланишига рози бўлган
💠 ИБРОҲИМ алайҳиссаломни эсланг!

- Муаммолардан чиқиш йўлини кўрмаётган бўлсангиз, Балиқ қорнига тушган
💠 ЮНУС алайҳиссаломни эсланг!

- Агар сизга туҳмат қилишса, ҳар хил қўрқинчли лақаблар қўйишса, туҳматлар остида қолган
💠 ОИША розиаллоҳу анҳани эсланг!

- Агар касал бўлсангиз, танангиз оғриқдан қийналаётган бўлса, касалликдан сизданда кўпроқ азоб чекган
💠 АЮБ алайҳиссаломни эсланг!

- Агар ўзингизни ёлғиз қолгандек ҳис қилаётган бўлсангиз атрофингиздагилар сизни тушунмаётган бўлса, ер юзида ёлғиз яратилиб истиқомат қилган
💠 ОДАМ алайҳиссаломни эсланг!

- Агар сизга қийин кўринган иш устида иккиланаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан кема ясаб йўлга чиқган
💠 НУҲ алайҳиссаломни эсланг!

- Агар оилангиз, яқин дўстларингиз устингиздан кулаётган, сизни ақлдан озган, фитначи деб азият беришаётган бўлса , бутун яқинлари тарафидан азиятларга учраган
💠 МУҲАММАД алайҳиссаломни эсланг!

Аллоҳ келгуси авлодга ўрнак бўлсин учун барча Пайғамбарларга синофлар берди. Агар сиз ҳам динингизга амал қилиб, бошқаларга динни етказаётган бўлсангиз Аллоҳ шубҳасиз сизга шу синовларнинг базисини жўнатади.

Дин сабабидан сизга шу синовлар келса, хафа бўлиб тушкунликка тушманг. Аксинча алҳамдулиллаҳ денг сиз "Пайғамбарларнинг йўлида экансиз", шунинг учун бу мусибатлар сизга келаяпти. Пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам динингизда маҳкам бўлган ҳолатда қийинчиликларга сабр қилинг, Аллоҳ бу имтиҳонлардан кейин сизни азизликга албатта олиб чиқади. Бу Аллоҳнинг вадасидир.


✨ Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.
(Бақара 153-оят)

✨ Аллоҳ сабрлиларни севади.
(Ол-Имрон 146-оят)

✨ Ва сабрлиларга (гўзал оқибатни) башорат беринг!
(Бақара 155-оят)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муқаддас Каъбанинг ичи.
Намоз қайси тарафга қараб ўқилишини кўринг.
4 томони ҳам қибла бўлган ягона жой...


📖 Фарзандларим келажагини
таъминлаб қўймоқчиман, деб айтувчи кишиларга мактуб
!!!

Муқотил ибн Сулаймон
раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига
байъат қилинган куни кирганида, Абу Жаъфар: “Эй Муқотил! Менга насиҳат қилинг”, деди. Муқотил: “Кўрган нарсамни насиҳат
қилайми? Ёки эшитганимними?”, деди. Абу Жаъфар:
“Кўрганингизни насиҳат
қилақолинг”, деди. Шунда
Муқотил: “Эй мўминлар амири!
Умар ибн Абдулазиз ўн битта
фарзанд кўрдилар. Уларга ўн саккиз динор қолдириб кетдилар. Ўша қолдирган маблағдан беш
динорга кафан кийдирилди. Тўрт динорга қабр сотиб олинди. Қолган маблағни фарзандлари орасида тақсимланди. Ҳишом ибн Абдулмалик ҳам ўн битта
фарзанд кўрди. Қолдирган
меросидан ҳар бир фарзандига
миллион динордан улуш тегди. Кунларнинг бирида Умар ибн Абдулазизнинг фарзандларидан бири мусулмонлар йўлидаги жангга мингта от садақа қилганини кўрдим. Ҳишомнинг фарзандларидан бирини бозорда тиланчилик қилиб юрганини кўрдим. Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётганида, одамлар: “Эй Умар!
Фарзандларингга нима қолдириб кетяпсан?!” деб сўрашди. Умар: “Улар учун Аллоҳга тақво қилиш
ҳиссини қолдириб кетяпман. Агар улар солиҳ киши бўлишса, Аллоҳ солиҳларни ўз ҳимоясига олади. Агар бундан бошқача бўлишса, яхшиси мен уларнинг гуноҳ содир қилишлари учун кетадиган маблағни қолдирмай қўяқолай”, деб жавоб берди.
Кўпгина одамлар йиққан мол
дунёлари вафот қилганларидан кейин фарзандлари келажагини
таъминлаб беради, деб
фикрлашади. Ваҳоланки, Аллоҳ қуйидаги оятда зикр қилган буюк омонликдан ғафлатда бўлишади.
“Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас,
Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри
сўз айтсинлар"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹"Ал-Аҳзоб" сурасидан
•┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈•


• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.


ҲАЗРАТИ УМАР ВА ЧЎПОН ҚИССАСИ

Ҳазрати Умар Маккага отландилар. Маккага яқинлашганларида бир чўпонни учратдилар ва салом бериб:

- Менга битта қўй керак, сотасанми?-деб сўрадилар.

- Сота олмайман.

- Нега?

- Чунки мен фақат чўпонман, сурувнинг эгаси эмасман.

- Яхшиси, қўйни сотиб, пулини ол. Хўжайинингга бўри еб кетти, дейсан, тамом- вассалом.

- Йўқ, бундай қилолмайман.

- Хўп, фойдали таклиф олдинг, нега қабул қилмаяпсан?

- Раббим мени кўриб, суҳбатимизни эшитиб турибди. Унга нима деб жавоб бераман?

Жавоб Ҳазрати Умарни йиғлатди. Излаганлари айни шу инсон эди. У мард, ҳалол ва дунё учун охиратини сотмаган инсон. Мана Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг инсонни олиб чиқадиган даража ва мартаба намунаси.

Сен кимнинг чўпонисан? Поданинг эгаси ким?

Ҳазрати Умар пода эгасини билиб олиб, чўпон билан хайрлашдилар. Чўпон эса, икки дақиқа аввал хиёнат қилишни таклиф этган, лекин унинг жавобидан йиғлаб юборган баланд бўйли, сийрак сочли бу одам ортидан Ҳайрат билан тикилиб қолди (Ҳазрати Умар эҳромда бўлганлари учун бошлари очиқ эди). Чўпон у зотни танимади ҳам. Унинг азиз кишилигини фақат нуроний юзи ва самимиятга тўла кўзларидан билган бўлса, бордир. Чўпон ёнида хизматчию қўриқчилари бўлмаган Ҳазрати Умарни таниши ва Амирул мўминин, дея мурожаат қилиши ақл олмайдиган ҳол эди.

Ҳазрати Умар Маккага етиб боргач, пода эгасини чақиртирдилар:

- Ўша чўпонни сотиб олишни истайман.

- Уни сизга ҳадя қиламан, мўминлар амири. Лекин нега уни сотиб олмоқчисиз, шуни билмоқчиман.

Ҳазрати Умар бўлган воқеани айтиб берди. Кейин ҳалиги қулни чақиртиришди. Чўпон қаршисида бир кун аввал учратган одам билан хўжайинини кўриб шошиб қолди.

- Энди амирул мўмининга тегишлисан, менга боғлиқлигинг қолмади.

“Менга йўлда сохтакорликни таклиф қилган шу одам амирул мўмининми?!” деб юборишдан ўзини зўрға тийиб қолди чўпон.

Зотан, унинг гапиришига ҳожат йўқ эди. Ҳазарати Умар:

- Сени Аллоҳ ризоси учун озод қиламан, энди эркинсан, - дедилар.

Чўпон қулоқларига ишонмай қолди. Кеча ўзи Аллоҳ ризоси учун ҳалоллик қилган эди. Бугун эса, уни Аллоҳ ризоси учун озод қилишяпти. Юзларидан мамнуният ёғилиб:

- Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мўминлар амири! - деди.

“Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” китобидан.


ТОВУҚЛАР
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Зикрият" китобида келтиради:

"Мисрдаги Афғонистоннинг собиқ элчиси Содиқ Мажидий менга бу воқеани айтиб берган эди. Унга Афғонистон ҳукумати Совет иттифоқи(СССР)га бориб бир ишни бажариб келишни юклайди. Мажидий шаръий йўл билан ҳайвон сўйилмайдиган худосиз давлатга бораётганидан хавотирланиб уйидаги иккита товуғини сўйдиради. Хотини уларни пишириб дастурхонга у-бу нарса билан ўраб беради. У Тошкентга келганида уни бир мусулмон шайх меҳмонга чақиради. У шайхнинг уйига иккита товуқни кўтариб боришни истамай йўлда болалари билан тиланиб турган бир аёлни кўриб қолиб товуқларни уларга садақа қилади. Чунки уларнинг очлиги юзидан кўриниб турган экан. Бу воқеадан бир соат ўтар-ўтмас унга Афғонистондан телеграмма келади. Аён бўлишича, бажариши керак бўлган юмуш бекор қилинибди.
Бундан хулоса шу бўлибдики, унинг уйида боқиб юрган иккита товуғи уларники эмас экан. У товуқлар Тошкентлик ўша аёл ва унинг болаларининг ризқи экан. Элчи шунча километр йўл юриб шу товуқларни эгаларига келтириб берган экан.
Хулоса:
Сеники бўлмаган нарсани қанчалар ўзлаштиришга ҳаракат қилма, барибир сеники бўлмайди!
Сеники бўлган нарса сеники бўлишини тасаввурингга сиғдира олмасангда албатта сеники бўлади!


#САҲОВАТНИ_ҚАРАНГ...

Бир киши масжидда ухлади. Уйғонгач, чўнтагидан ҳамёнини излади. Тополмай, “ўғирлашибди” деган фикрга борди. Масжидда намоз ўқиётган Жаъфари Содиқни кўриб, унга маҳқам ёпишиб олди.

-Ҳамёнимни ўғирлабсан, чунки бу ерда сендан бошқа ҳеч ким йўқ эди, сен олгансан...

-Ҳамёнингдан қанча пул бор эди.

-Минг динор олтин танга.

Жаъфар уйига бориб, унга минг динор келтириб берди. Пулни олган одам шундай кейин дўстларининг олдига борди. Улар “Ҳамёнингни ҳазиллашиб биз олган эдик”, дейишди. “Ўғрини тутган” киши масжидда ўзига минг динор берган одамнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг авлодларидан эканини билиб олди. Пулни қайтариб бермоқчи бўлганида Жаъфари Содиқ уни олмади ва шундай деди:

-Биз мулкимиздан бир нарсани ажратиб берсак, уни асло қайтариб олмаймиз.


Ҳадис.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:
-Я Росулаллоҳ қиёмат қачон (бўлади)? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
-У кун учун нима таёрладинг?
-Хеч нарса, магар мен Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўраман деди.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
-Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан.
Саҳиҳ Бухорий.

Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин сизга ё Саййидул анбиё.


40_ҲАДИС_ШАРҲИ

МУСУЛМОН МУСУЛМОНГА ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ

“Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, бошига мусибат тушганида, уни ёлғиз ташлаб қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилгай. Кимки мусулмон кишидан бир ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ қиёмат куни унинг ғам-ташвишини кетказгай. Ким мусулмон кишининг айбини ёпса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини ёпгай” (“Ромузуул аҳодис”).

“Зубдат ул-Бухорий” асарида ўрин олган мазкур ҳадиси шарифни ўқиган ҳар бир муслим дунёдаги барча мусулмонлар билан биродар эканини яхши англаб олади. Агар бу биродарликни англамаса, жиддий хатодир. Билса-да, лоқайдлик, сустлик қилаётган бўлса, бу ундан ҳам катта хатодир. Билиб туриб қилмаслик, билмасликдан ҳам ёмон. Ҳолбуки, бу биродарлик диний бўлгани учун туғишган биродарликдан ҳам муҳимроқ, устунроқдир. Зеро, бундай биродарлик абадий бўлиб, Аллоҳнинг розилигини қозонмоқ учун қилинган фидокорликдир. Туғишган биродарлик оилавий манфаатларга, наслга суянади. Аммо исломий биродарлик фақат холис Аллоҳ учундир. Бир-биридан манфаат кутмайди. Натижани охиратда Аллоҳдан кутишади. Шу боис, исломий биродарлик эътиборли ва афзалдир.


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.

- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.

- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.

Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим.
Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!


Mubashshirahmad


РУҲ ВА НАФС

Инсонда руҳ ва нафс бордир. Руҳнинг озуқаси шариатга мувофиқ бўлган барча амаллар бўлиб, кимки бирон шаръий амални қилса руҳ қувватланади. Мана шу сабабдан намоз ўқиб бўлгач руҳий таскинлик топилади.

Нафснинг истаги эса шариатнинг хилофи бўлган нарсалар бўлиб, ўша амал сабаб нафси аммора қувватланади. Намоз қазо бўлганида, қазони ўқимай юравериш, ўқиш қийин бўлиши ўша нафси аммора истаги бўлиб, у шундан қувватланаверади.

Руҳ ва нафс бир-бирининг зидди бўлиб бирининг қувватланиши иккинчисини кучсизланиб, қувватсиз бўлишига олиб боради.

Мусулмон киши ибодатларга қанча ҳарис бўлса, намозини вақтида ўқиса, закотини таъхирсиз адо қилса, садақотлари тўкис бўлса, Каламуллоҳ тиловатида бардавом бўлаверса, руҳи қувватланиб, нафси аммораси кучсизланаверади. Ибодатлар унга севимли бўлаверади.

Кимки шаҳватига қул бўлиб, зинога гирифтор бўлса, ҳалол-ҳаром фарқига бормасдан луқмасига эътиборсиз бўлаверса, нафси кучайиб, руҳи қувватсизланаверади. Оқибатда ибодатлар унинг учун қийин, ёқимсиз бўлаверади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир», деди. Юсуф сураси. 53 оят.

Мана бу муборак оятда Роббимиз жалла шаънуҳу бизларга нафси амморамиз ҳолатини баён қилиб, Ўзи раҳм қилмаса ҳолимиз хароб бўлишини таъкидламоқда. Роббимизнинг бизга раҳм қилиши эса, шариатга мувофиқ амалларга муяссар қилиши билан бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни истиқомати шариатда маҳкам қилсин.

Имом Раббоний (қ.с)нинг Мактубот китоби


​​Дунё аёллари нега Исломга кирмоқда?

Агар дунё бўйича қайси дин энг кўп қизиқишга сабаб бўлаётганини билмоқчи бўлиб интернетга онлайн-сўроқ бериб юборсангиз, Ислом динини чиқариб беради. Иккинчи жиҳати, айнан аёллар оммавий равишда Исломга интилмоқда. Интернет фойдаланувчилари Исломга рағбати бўлиб, бу динга ўзини мансуб деб биладиган аёлларнинг нималарни ҳис қилишларига қизиқади.
Ана шундан келиб чиқиб, дунёнинг турли мамлакатларида яшайдиган Россия, аёлнинг Исломга кирганидан сўнг нималарни ҳис қилгани ва ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлгани билан таништиришни лозим топдик.

Юлия, Россия: “Аёллар Исломда жавоҳирга ўхшайди!”
Менинг отим Юлия, Исломий исмим эса Айсил. Мен россияликман. Аллоҳ таолонинг марҳамати ила ярим йил бурун Исломга кирдим. Бундан жуда ҳам бахтиёрман. Тан олишим керак, ана шу воқеадан кейин ҳаётимда ижобий ўзгаришлар бўлди. Мен яратган Раббимизга имон келтирдим ва У имонимни сабаб қилиб менга куч-қувват ато этди, яна шундан хурсандманки, Парвардигоримиздан нимани сўрасам, ўшани берди. У менга алҳамдуллиллаҳни берди, умид қиламанки, барча одамлар бир куни келиб ана шу туйғуни ҳис қилади, иншоаллоҳ.
Исломда аёллар гўёки қимматбаҳо жавоҳирдек ҳимоя қилинади. Ана шу асраб-авайлаш барча масалада намоён бўлади – оилавий муносабатларда, ҳатто ажрим бўлган вақтларда ҳам. Эркакларга бир оз қийинроқ, Негаки, Исломда кўп вазифалар уларнинг зиммасига юкланган. Бу борада аёлнинг иши осон – унинг вазифаси эрининг ўнг қўли бўлиб, унга итоат қилиши, қўллаб-қувватлаши, яхши аёл ва она бўлишининг ўзи кифоя.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига жуда чиройли муомалада бўлганлар. Бир сафар Оиша онамиз розияллоҳу анҳо туяга минмоқчи бўлганида Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини тутган эканлар, Оиша онамиз у зотнинг муборак қўлларига оёқ қўйиб худди зинадан кўтарилгандек бўлиб туяга миниб олган эканлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шу ишлари мусулмонларга аёлни эъзозлаш, уни қадрлаш борасида гўзал намунадир. Бугунги эркаклар Пайғамбаримизнинг ана шундай гўзал одатларини ўрганмоғи даркор.

20 last posts shown.

323

subscribers
Channel statistics