"Ёлғиз қолишдаги қўрқув"
Кеча эфирда бу қўрқув қаердан пайдо бўлиши хақида сухбатлашдик.
Қўрқув узоқ ўтмишдан онгимиз остида шаклланади.
Инсоният жамовий мавжудот. Бу дегани инсонга инсон керак. Ва бу факт. Инсон муносабатларда дунёга келади. Бу Аллохнинг қонуни. Инсоният ижтимоий тўда шаклида ва онгнинг ривожланиши натижасида яшаб қолишга эришган. Айнан шу даврда хавф ҳатар, йиртиқ хайвонлардан ўлим топиш даражаси хам юқори бўлган. Инсон ўз ақл заковати ва жамоа бўлиб, хавф ҳатарларда кураша олган. 'Ёлғиз қолиш эса, сен бутун бир оламда хеч кимсан. Демак сен йиртқийларга тайёр озуқасан. Ёлғиз қолдингми демак сен хаёт учун кураша олмайсан. Демак сен ўлдинг".
Хозирга келиб фан ривожланиши натижасида бу қўрқув қандай келиб чиқиши аниқланган. Яъни миямизнинг ўтмиш мия" деб номланган қисми бор. Бу қисм бизни яшашимиз учун инстинктларга жавоб беради. Яъни хавф хатар юзага келганда "ҚЎРҚУВ" бизга қочимиз учун мияга сигнал беради, ёки рақиб билан курашимиз учун берилади.
Шунинг учун бизнинг рухиятимиз ёлғиз қолсак мен ўлиб қолдим, мен хечкимга керак эмасман, мен ёмон инсонман деган чуқур фикрлар билан яшашни бошлайди.
Аммо биз 21- асрда яшаябсиз. Технология ва риаожланиш асрида. Олдингидек хавф - хатар йўқ. Аммо бу мияга сингдира олмаймиз. Буни психотерапия орқали ишлаб, фикрлар, эмоциялар, хулқ атвор ва таънадаги реакцияни ўзгартириш мумкин.
'Бу қурқувни қандай енгиш мумкин ?" тушуниб турганингиздек психотерапия орқали.
Яъна яқин инсонларимиз билан муносабатларни яхши қилиш.
19. 06. 2024 йилдаги вебинарда қурқувингизни енгиш бўйича кичик бир техника бердим. Вебинар записини олиш учун хабарномаларга + белгисини қолдиринг. Шахсан ўзим сизга бу хабарномаларни бераман.
Хурмат халқ психологи Наргиза Талипова.
📱
https://t.me/hiyonat_azoblari