📚 Hikoyalar olami 📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Ассалому алайкум!
Сиз бу каналда нафақат ҳикоялар, балки иқтибос, афоризм, шеърлар ва шу каби фойдали контентлар билан танишасиз! Биздан узоқлашманг😉
Мурожаат учун: @Noone_01_09

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


📜Саҳарлик ва ифторлик

🔹Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар:
"Менинг умматимнинг яхшилари – саҳарликни кечиктирадиган ва ифторни шошилтирадиганлардир."
(Имом Аҳмад ривоятӣ)

🔹Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар:
"Одамлар ифтор қилишда шошилса, (яъни, кечиктирмасдан ифтор қилса), улар доимо яхшиликда бўладилар."
(Имом Бухорий, Муслим ривояти)

@Hikoyalar_olami_2020🍃


Кичкина нарсалардан бошланг, аммо буюк ишлар ҳақида орзу қилинг. Бир вақтнинг ўзида кўп иш қилишингизни ҳожати йўқ. Шунчаки оддий ҳаракатлардан бошлаб, мураккаброқларига томон интилаверинг ва ҳар доим келажак ҳақида ўйланг💫

©Стив Жобс

@Hikoyalar_olami_2020🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Рамазонда еб-ичиш қоидалари"

🎙Доктор Феруз

@Hikoyalar_olami_2020 🍃


Kitobxonlar uchun ajoyib yangilik!

Xo'sh, o'tib olishga ulgurdizlarmi?🤔
Hali yo'q bo'lsa, yangi kitoblarga ega bo'lishdek bu qulay imkoniyatni qo'ldan boy bermaslik uchun shoshiling!

❇️Men sizlarga tanlab-tanlab, eng yaxshi deb bilganlarimni ravo ko'raman😊.


Ramazonning 5-kuni muborak bo‘lsin!

Kitob o‘qishni yaxshi ko‘rasizmi? Unda siz uchun kichik, ammo yoqimli syurpriz bor! 🎁

Kitoblar va yana boshqa maxsus sovg‘alar tayyorlab qo‘ydim. Lekin bular qachon va qanday topshiriladi? 🤔


Hamma tafsilotlarni tez orada e’lon qilaman. Kim ishtirok etadi? Kim men bilan? Izohlarda kutaman
😉

Khusanov's blog


📖Билим Қиймати

Улкан кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.

Ва ниҳоят, уни тузатиш учун қирқ йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.

У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қай-сидир детални урди двигател ишлаб кетди. У таъмирланган эди!

Орадан етти кун ўтгач, инженер таъмирлаш хиз мат ҳақи йигирма минг доллар эканини айтди.

Нима? - ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз деярли ҳеч нарса қилмадингиз-ку? Нима учунлигини изоҳлаб бера оласизми?

Жавоб оддий, деди механик. Болға би-лан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19.998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу — кураш-лар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни ўттиз дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шу: мен йигирма йилимни сарфлаб, бу ишни ўттиз дақиқада қандай қилиб бажаришни ўргандим.

Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Чунки бир кунлик иш кунингиз ҳаётингизнинг бир кунига тенг!

@Hikoyalar_olami_2020🍃


#Тафаккур

📌Агар таълим сизга жуда қиммат туюлаётган бўлса, билимсизлик қанчага тушишини текшириб кўринг!

©Бенжамин Франклин

@Hikoyalar_olami_2020🍃


ЙИЛ БЎЙИ РАМАЗОН БЎЛСА ЭДИ...

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Агар умматим Рамазон ойининг улар учун қанчалик шарофатли ва баракотли эканини яхши билганларида эди, йил-ўн икки ой Рамазон бўлишини орзу қилар эдилар».

📜Имом Бухорий ривояти

@Hikoyalar_olami_2020🍃


#Рамазон_туҳфалари 2-қисм

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Манбаа:
vakillik.uz You Tube канали)

@Hikoyalar_olami_2020 🍃


Қўшничилик

🔹"Қўшниси оч бўла туриб ўзи тўқ ётган инсон мўмин эмас", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. (Ҳаким, "Мустадрак", 2/15, 2166-ҳадис).

🔹Абу Зар Ғиффорий ҳазратлари: "Менга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат пиширганда сувини кўпроқ солишимни ва ундан қўшнимга ҳам бермоғимни буюрдилар..." деган эди. Абу Зар фақир саҳобалардан эди. Демак, қўшни ҳаққига риоя қилишда йўқсиллик ҳам узр бўлолмас экан. (Ибн Можа, Атъима китоби, 58-хадис).

@Hikoyalar_olami_2020 🍃


📜Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1⃣ Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кў пайиб кетади. Ғам-ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2⃣ Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3⃣ Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол-дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое кетказасан, амал қилишни эса ортга сурасан...

@Hikoyalar_olami_2020🍃


#Рамазон_туҳфалари

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Манбаа:
vakillik.uz You Tube канали)

@Hikoyalar_olami_2020 🍃


#Рамазон

📜 Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар:
"Рамазон ойида Қуръонни кўп тиловат қилинг, чунки у қиёмат куни сиз учун шафоатчи бўлади."
(📌 Имом Муслим ривояти)

✨Рамазон Қуръон нозил бўлган ой бўлгани учун бу ойда Қуръонни кўпроқ ўқиш, тушуниш ва унга амал қилиш айни савобдир.

Рамазон – раҳмат, ибодат, мағфират, Қуръон тиловати ва саховат ойи. Уни беҳуда ўтказмаслик учун, иложи борича, садақа, дуо ва истиғфорни кўпайтирайлик!😇


@Hikoyalar_olami_2020🍃


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инстаграмнинг фойдаси борми? Кимлар учун?

🎙Муҳаммад Али Эшонқулов

@Hikoyalar_olami_2020🍃


Вақт хиёнати!

Мен белгилаётган учрашувларга одамлар кўп марта кечга қолишаётган бўлса, фақатгина уларни эмас, балки ўзимни ҳам айблашни бошладим.

Уларнинг олдида муҳимликлик даражам паст бўлгани учун менга нисбатан шундай муносабат қилишяпти.

Чунки худди ўша инсонлар бирорта амалдор ёки обрўли инсон билан учрашувга бундай лояқатсизлик қилишмаган бўлар эди.

Демак, айб менда ҳам бор...

Одатда бундайлардан яхши ҳамкор ёки шерик чиқмайди.

Бировнинг вақтини ҳурмат қилмайдиган одам, ўзининг вақтини икки баробар ҳурмат қилмайди. Натижада ишни ҳам вақтида бажармайди ва берган ваъдасининг устидан ҳам чиқмайди.

Вақтга хиёнат кетидан хиёнат қилиб юраверади.

©Шаҳо Долимов

@Hikoyalar_olami_2020🍃


Закот ҳақида

🔸Кимки Аллоҳ унга мол ато этиб, у молнинг закотини бермаса, унинг моли Қиёмат куни тимсоҳ илонга (аждаҳога) айлантирилади. У киши молидан қочиб юради, лекин илон унинг орқасидан эргашиб, олдига келади ва: "Мен сенинг молингман, мен сенинг бойлигингман!" дейди. Сўнг у кишининг оғзини тишлаб, иккала жағини ушлаб олади. (Бухорий, 1403; Муслим, 988)

🔸"Олтин ва кумушни жамлаб, уни Аллоҳ йўлида сарф қилмаганларни оғир азоб билан хушхабар бер! У Кунда (Қиёматда) ўша олтин ва кумуш дўзах оловида қиздирилиб, пешоналари, ёнбош ва орқалари тамғаланур (куйдирилур). Шу ҳолда уларга: 'Мана шу ўзингиз учун жамлаган нарсангиздир, энди тўплаган нарсаларингизнинг таъмини тотиб кўринг!' дейилур." (Тавба сураси, 34-35-оятлар)

@Hikoyalar_olami_2020🍃


#Эслатма

▪️ Ким ёлғон гапириш ва унга амал қилишни тарк этмаса, унинг таом ва шаробни тарк қилишига Аллоҳнинг ҳеч ҳожати йўқдир!

▪️ Кимнинг Рамазони дуруст бўлса, унинг бутун йили дуруст бўлади (Муҳаммад с.а.в.)

▪️ Рамазонда Аллоҳ таоло "бирор сўровчи борми, дуосини қабул қилайин" деб нидо қилади.

▪️ Рамазонда ёмонликлар гуноҳи ҳам зиёда бўлади!

🔰"
Рамазонни қандай ўтказамиз" китобидан

@Hikoyalar_olami_2020🍃


Рамазонни яхшилик ила ўтказинг

Бир ҳадиси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

من سلم له رمضان سلمت له السنة

"Кимнинг Рамазони дуруст бўлса, унинг бутун йили дуруст бўлади".

Яъни кимнинг Рамазони яхшиликда ўтса, унинг бутун йили яхшиликда ўтади. Шунинг учун муборак Рамазоннинг ҳар бир куни яхшиликда ўтишига ҳаракат қилинг. Бирор гуноҳ содир бўлмасин. На кўз билан, на қулоқ билан, на тил ва на қўл-оёқ билан бирор гуноҳ содир бўлсин. Жаҳд қилингки, бу аъзолар барчаси Аллоҳ таоло тарафга тўла қайтсин. Агар шу тарзда Рамазон яхшилик ила ўтса, у ҳолда, иншааллоҳ, қолган йил бўйи ваъда қилинган омонлик ва яхшилик етиб тургай.

@Hikoyalar_olami_2020 🍃


БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!» деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий урф-одатларимизга кўра, келинлар эрта тонгдан кўчаларга сув сепишади, ҳовлини, кўчаларни супуриб-сидириб, саранжом-саришта қилиб қўядилар, ахлатларни олиб, ёғ тушса ялагудек топ-тоза ҳолга келтирадилар. Бу ишларда кўп хайр-барака бор.
   Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам олган мия маълумотларни яхши қабул қилади.
   Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул. Айниқса, болаларни шом пайтида ташқарига чиқармаслик таъкидланган. Чунки шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Улар болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Эътибор берсангиз, бемаҳалда кўчада санқиб юрганларга жин текканини, турли руҳий касалликларга чалинганини кўрамиз. Шариат кўрсатмасига амал қилинса, бундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
   Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
   Ҳадиси шарифда шундай дейилган: «Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради» (Имом Табароний ривоят қилган).
   Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, «Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки бўлмайди!» деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради.
«Тонгги (уйқу) ризқ (келиши)ни тўсади» (Имом Аҳмад ривоят қилган).
   Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади. Ривоятларда келишича, қуёш чиққунча бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. Шунинг учун ризқидан барака кетади.

🔰 «Бахтли ҳаёт сари»
✍ Зиёвуддин Раҳим

@Hikoyalar_olami_2020🍃


#Тафаккур

Улуғлардан яна бири айтади: «Қалб хасталигининг давоси беш нарсада: Қуръонни тадаббур ила ўқиш; қориннинг тўйиб кетмаслиги; тунда туриб ибодат қилиш; саҳар вақтидаги тазарру ҳамда солиҳлар билан суҳбатлашиш».

🔰«Ёш қизга насиҳат»
✍Ҳассон Шамсий Пошо

@Hikoyalar_olami_2020 🍃

20 last posts shown.