Forward from: китобларим.
Бу ҳикоя иккимизнинг ҳам ҳикоямиздир. Сенга Азиз Маҳмуд Ҳудоий билан қандай кураш қилганимизни айтиб бердим. У мeни мағлуб қилди, мени ўзига асир қилди.
Ҳар бир инсоннинг ичида МЕН борман. Лекин Ҳудоий мен билан бўлиб, менсиз қолишнинг уддасидан чиқди. У бу дунёдан кўчиб кетди. Эди МЕН - СЕН биланман!
Мени эшитяпсанми? Сен билан гаплашяпман, демак, эшитяпсан. Китобни тугатиб, ёпсанг ҳам, йўқ қилсанг ҳам, унутсанг ҳам, ҳатто бу китобдан ҳабаринг бўлмаса ҳам, ҳар доим ичингда МЕН бўламан. Юрагингнинг туб-тубидан сенга хитоб қиламан. Бу ҳитоб қилаётган мен еканимни билмай ҳам қоласан. Тўғри, мен Ҳудоийга йенгилдим, лекин сенга асло мағлуб бўлмайман. Бир сир каби ичингда яшайман. Ҳатто кечалари туриб, дуо қилганингда тилингга ёпишаман. Кўнглинг яҳшиликка мойил бўлса, сени ёмонлик ботқоғига тортаман. Эзгу ишга киришганингда йўлингга ғов бўламан.
Эй инсон! МЕН ҳар бир ўлган одам билан бирга ўламан, аммо ҳар бир туғилган одам билан яна қайтадан туғилавераман. Ҳуллас, ҳар бир инсоннинг ичида яшайман. Ҳозир ҳам "Ишонма! Ёлғон" деган овозлар эшитяпсан, шундайми? Ана ўша ҳам МЕН. Ўша овоз - МЕНинг овозим...