Forward from: Najot Ta'lim
Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг фарзандлари «Нажот Таълим» марказида бепул таълим олишлари мумкин
«Нажот Таълим» маркази ижтимоий тенгликни таъминлашга кўмак бериш мақсадида махсус лойиҳани ишга туширганини маълум қилади.
Унга кўра, шаҳар тозалиги ва озодалигини таъминлаётган «Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси» ходимларининг фарзандлари ёки набиралари «Нажот Таълим» марказидаги исталган касб ёки хорижий тил бўйича мутлақ бепул таълим олишлари мумкин. Лойиҳада иштирок этаётган ўқувчилар ҳар бир гуруҳда биттадан ошмаган ҳолатда жойлаштирилади.
«Нажот Таълим» марказидаги мавжуд касблар ва тиллар:
1. График дизайн
2. Веб дизайн
3. Веб дастурлаш
4. Моушн графика ва видео монтаж
5. Маркетинг асослари
6. Инглиз тили
7. Араб тили
8. Рус тили
➖➖➖
Шаҳримизни тозалиги ва ободлигини таъминловчи ҳурматли ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, «Нажот Таълим» марказида сизнинг фарзандингиз ёки набирангиз учун маълум ўрин ажратилган. Ушбу ўриндан фойдаланишингизни илтимос қилиб қоламиз!
«Нажот Таълим» маркази ушбу лойиҳани ободонлаштириш бошқармаси ходимларига етказиш учун кенг жамоатчилик, блогер ва ОАВ ходимларидан кўмак сўраб қолади!
Эслатма: ушбу лойиҳа бўйича бепул таълим олишни истаган ўқувчилар ўзлари билан бирга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, 2 дона сурат, ота-онаси ёки бобо-бувиси ободонлаштириш бошқармасида ишлашини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари сўралади.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 72А уй
Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, Чимбой бекати, Халқ банки рўпарасида
👤 Администраторга боғланиш
📞 Тел: +998998280011
Telegram | Facebook | Instagram