келдим, овқатландик, гаплашиш учун аëлимни ëнимга чақирдим. Ошиб бораëтган ҳаяжон билан секин-секин гапира бошладим. “Исломнинг энг кичик шартларига риоя қиласан. Гапни узоқ чўзмайман” дейишим билан аëлим гапира бошлади.
- Сабр, гўзал нарса. Сабр билан бирга шукур қилиш ундан ҳам гўзал. Одам ҳар қандай ҳолига сабр ва шукур қилса, Оллоҳ таоло унга ундан ҳам яхшиларини ато қилади.Оғзимдан бир калима чиқмас, аëлим ҳам гапини тугатган эди. Шу кундан кейин унга муносабатларимда янада эътиборлироқ бўла бошладим. Унинг кўнглини оғритадиган ҳар қандай ҳолатдан узоқ турардим. Бир куни онам телефон қилиб, қўшнимизнинг қизи турмушга чиқаëтгани, тўйига мени ҳам таклиф қилганини айтди. Аëлим билан бирга бордик тўйга. Ҳамма нарса исломга хос шаклда. Эркаклар ва аëллар алоҳида. Тўйдаги исломга риояни кўриб жуда қувондим. Бир куни кечқурун балкондан берганим “Қиëмат ва охират” китоби эсимга тушди. 10 дақиқадан кейин кичкина бола келди, турмушга чиқаëтган қизнинг укаси. Дадаси ишга кетаëтганида йиғлаган бола. “Сизга бир гапим бор” деди. Қулоғимга китоб учун опаси мендан жуда ҳам миннатдор бўлганини айтди. Унинг бу ҳолга келишига мен сабабчи бўлибман. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Аëлим ҳомиладор бўлгани учун тўйда узоқ қололмадик. Орадан ойлар ўтиб ўғил фарзандли бўлдик. Ҳаëтимиздан жуда мамнун эдик. Аëлим билан ҳар куни китоб ўқишда давом этардик. Аëлимга “устозим” дердим. У менинг устозим эди. Дунë ва охиратдаги саодатим сабабчиси эди у. Кечқурунлари безовта бўлмасин деб ўғлим йиғлаганида уни олиб бошқа хонага чиқардим. Орадан икки йил ўтиб ўғлимиз улғайди. Аëлим ҳар доим сабр ва шукурқилишимни таъкидларди. Орадан вақт ўтиб, аëлим касал бўлди. Кўп вақтимиз касалхонада ўтарди. Аëлимнинг касаллиги кучайган, менинг қўлимдан эса ҳеч нарса келмас эди. Бир куни ишдан келиб эшикни тақиллатсам эшикни очмади. Ичкарига кирдим. Ичкаридан жуда ҳам ëқимли ҳид келарди. Аëлим ëтарди. Олдинига ухлаб ëтибди, деб ўйладим. Уйқуси узоққа чўзилгач, бориб турғизмочқи бўлганимда вафот этганини тушундим. Ҳушимдан кетиб йиқилдим. Кўзларимдан ëшлар оқа бошлади. Онамга телефон қилдим. Аëлимни эртаси куни дафн қилдик. Уйга кирганимда димоғимга урилган ëқимли ҳид энди унинг қабридан кела бошлади. Ҳар сафар уйга кирганимда, ўша ҳид келар, тўғриси ëтоқхонага киришга жуда қийналардим. Фақат уни соғинардим. Жондан азиз аëлим, устозим вафот этган эди. Ҳар нарсани у айтгандай қилишга уринар, сабрдан бошқа чорам йўқ эди. Ҳар доим уни ўйлардим. Бир неча ойдан кейин ëтоқ хонамизга кирдим. Кўзларим тўлиб, йиғлай бошладим. Балконга чиқиб ўтирдим. Ой тўлин эди. Али телефон қилган ўша кеча келди хаëлимга. Ўша кечада ҳам ой тўлин эди. Кўзларимдан ëш оқиб ташқарига чиқдим. Тўғри устозим, аëлимнинг қабрига қараб
кетдим.Соатлаб йиғладим. Ëқимли ҳидни ҳис эта бошладим яна. Орқадан биров елкамга қўлини қўйди. Қарасам, аëлим нурлар ичида турарди. Ҳаяжондан ҳеч нарса дея олмадим. Бошим айланиб, ҳушимдан кетиб йиқилдим. Ўзимга келганимда бомдод азони ўқиларди. Туриб атрофга қарадим. Аëлимни кўрганимда “сабр қил” деганини эсладим. Масжидга бориб бомдод намозини ўқигандан кейин ташқарига чиқаëтганимда чўнтагимда нимадир борлигини сездим. Чўнтагимда дастрўмол бор эди. Аëлимнинг уйида гаплашаëтганимизда кафтимнинг ичидаги дастрўмол тушиб қолган, топа олмаган эдим. Демак, топиб, уни сақлаб қўйган. Дастрўмолда менга нотаниш ëқимли ҳид бор эди. Бу ҳақиқатан бўлган воқеадир. Ҳикояни ëзган одамнинг охирги жумлалари эса шундай: Бу воқеаларни мен дадамнинг кундаликларидан олиб ëздим. Ҳикояда тилган олинган кишилар отам ва онамдир. Уларнинг фарзанди эса менман. Сабр ва шукур инсонни юксакларга кўтарадиган қанотлардир. Оллоҳ таоло барчага шундай турмуш ўртоғини насиб қилсин. Қийматли вақтингизни ажратиб ўқиганингиз учун катта раҳмат. Бўйдоқ ва уйланган биродарларимизнинг бу қиссадан ҳисса олишларига ишонаман. Ҳикоядаги солиҳа аëл руҳига бир Фотиҳа ўқиб қўйишингизни лутфан сўраб қоламан...
https://t.me/havaskorlar_clubi