Худо урган шайтонман гоҳи,
Гоҳи — дуо теккан фаришта.
Хулқим ҳақда сўз кетган чоғи,
Ўлчанар у
Ҳар хил қаричда.
Афсус,
Ким ҳам беролгай сўзлаб
Қонимда дард гупуришидан.
Қалбим ҳар кун мўъжиза излаб,
Оддий кунга тупуришидан.Дўсту душман гапирар нуқул
Китобхўр ё нотиқлигимни.
Эслашмайди
Ушалмаган ул —
Орзуларга содиқлигимни.
Бу дунёдан юмар бўлсам кўз,
Тўқиманглар менга қасида.
Айтолмайсиз бирон одил сўз
На хулқим,
На кўнглим ҳақида...
✍Anvar Obidjon
#anvar_obidjon_birthday