СУВГА ТЎЛОВНИ НАҚД ПУЛДА БЕРМАНГ
Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув учун тўловларни назоратчилар орқали нақд пулда қабул қилиш тўлиқ тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев маълум қилди.
2024 йилнинг 1 декабридан мамлакатда ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилина бошланди.
“1 декабрдан назоратчилар томонидан эшикни тақиллатиб [аҳолидан] нақд пул йиғиш фаолиятлари тўхтатилган. Биз ушбу санадан кейин назоратчига берилган пулларнинг биллинг база ёки абонент ҳисобрақамида кўринишига кафолат бермаймиз", — деди Раҳматуллаев. У яна нақд пул шаклида амалга оширилган тўловлар ортидан қарздорлик ўчирилишига кафолат бермаслиги, бу жараёнда абонентлар ҳушёр бўлиб, тўловларни фақат электрон шаклда: банклар, инфокиосклар, тўлов тизимлари ва “Телеграм”даги махсус ботлар орқали амалга ошириш кераклигини таъкидлади.