📶 Аллоҳнинг динига даъват қилишнинг фазилатлари
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толибга розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
«Аллоҳ билан қасамки, агар Аллоҳ сен орқали бир кишини ҳидоятга элтса, бу сен учун қизил туяларга эгалик қилишдан ҳам яхшироқдир»
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким Исломда бир яхши амал бошласа ва одамлар ундан кейин ҳам унга амал қилишда давом этсалар, у одамлар олган ажрга ўхшаш ажрга эга бўлади. Бу эса уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди»

«Қачон банда вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди. Фақат уч нарса давом этади: садақаи жория, одамларга манфаат берадиган илм ва у учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд»

«Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (теран тушунишга эга) қилади»
«Сунан»да эса бундай ҳадис келган:
«Албатта, илм соҳиблари учун осмон ва ер аҳли, ҳатто ўз уясидаги чумоли ҳам маъғфират сўрайдилар.»

«Аллоҳ ва Унинг фаришталари одамларга яхшиликни ўргатган кишига барака тилайди»

«Илм соҳиблари – пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам қолдирмайдилар, балки илмни мерос қолдирадилар. Ким илмни олса, у улкан бахтга эришган бўлади»

«Илм соҳиби ва илм ўрганувчи савобда шерикдирлар. Бошқа одамлар эса улар билан солиштирилганда ҳеч қандай яхшиликка эга эмаслар»
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар:
«Аллоҳ бир кишини баракали қилсин! У менинг сўзларимни эшитиб, уларни яхши тушунган ва кейин уларни бошқаларга айнан етказган».
🤲 Биз Яратган Парвардигоримиздан, қўлида барча яхшилик калитлари бўлган Зотдан, биз учун Ўз раҳмати хазиналарини очишини, Ўз фазли ва кароми билан бизларни бу мартабага муносиб қилишини сўраймиз. Ушбу мартабага эришганлар осмон мулкида буюк деб аталади.
💣Солих салафлардан бири шундай деган:
«Ким илмга эга бўлса, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, осмон мулкида буюк деб аталади».
☑️Бу–ҳақиқий солиҳ ва ишончли кишилардир, чунки улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи гувоҳлик берган. У зотдан бир неча йўл билан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
«Ҳар бир авлодда бу илмни умматнинг энг адолатли ва ишончли кишилари ўз зиммасига олади. Улар бу илмдан ғулувга кетганларнинг таҳрифини, ботил тарафдорларининг сохталигини ва жоҳилларнинг нотўғри тафсирини тозалайдилар»
🖋Имом Аҳмад «Жаҳмийларга раддия» китобида улар ҳақида шундай деган:
«Ҳамд Аллоҳга бўлсинки, ҳар бир пайғамбардан кейин бир даврда ҳам илм эгалари қолди. Улар адашганларни тўғри йўлга чақиришди, уларнинг ҳақоратларига сабр қилишди ва Аллоҳнинг нури билан кўрларнинг кўзини очишди. Иблис қурбони бўлган неча кишиларни қутқаришди, неча залолатда ва жоҳилликда юрганларни ҳидоятга элтишди. Улар одамларга қанчалар яхшилик қилдилар, аммо одамлар уларга нечоғли ёмон муносабатда бўлдилар! Улар Аллоҳнинг Китобини жоҳилларнинг нотўғри тафсиридан, ғулувга кетганларнинг таҳрифидан ва ботил тарафдорларининг сохталигидан ҳимоя қилдилар».
https://t.me/hadislar_sharhi

📚 Бухорий №3701; Муслим №2406
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким Исломда бир яхши амал бошласа ва одамлар ундан кейин ҳам унга амал қилишда давом этсалар, у одамлар олган ажрга ўхшаш ажрга эга бўлади. Бу эса уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди»
📚
Муслим №1017
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Қачон банда вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди. Фақат уч нарса давом этади: садақаи жория, одамларга манфаат берадиган илм ва у учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд»
📚
Муслим 1631
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (теран тушунишга эга) қилади»
📚
Бухорий №71; Муслим №1037
«Сунан»да эса бундай ҳадис келган:
«Албатта, илм соҳиблари учун осмон ва ер аҳли, ҳатто ўз уясидаги чумоли ҳам маъғфират сўрайдилар.»
📚
Абу Довуд; Термизий
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Аллоҳ ва Унинг фаришталари одамларга яхшиликни ўргатган кишига барака тилайди»
📚
Термизий
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Илм соҳиблари – пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам қолдирмайдилар, балки илмни мерос қолдирадилар. Ким илмни олса, у улкан бахтга эришган бўлади»
📚
Абу Довуд №3641
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Илм соҳиби ва илм ўрганувчи савобда шерикдирлар. Бошқа одамлар эса улар билан солиштирилганда ҳеч қандай яхшиликка эга эмаслар»
📚
Ибн Можа №228
🪶Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар:
«Аллоҳ бир кишини баракали қилсин! У менинг сўзларимни эшитиб, уларни яхши тушунган ва кейин уларни бошқаларга айнан етказган».
☑️
Бу – Аллоҳга қасамки, шараф ва улкан ғалаба! Ана шу нарсада беллашувчилар беллашсин ва ҳасад қилувчилар ҳасад қилсин! Бу–Аллоҳнинг марҳаматидир, Ундан хоҳлаганига беради. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир.
☑️
Бу мартаба энг қимматли нарсаларни сарфлаб бўлса ҳам эришишга арзийди, унга эришишда одамлар бир-биридан ўзиб кетиши ва вақтларини сарфлаши лозим.
🤲 Биз Яратган Парвардигоримиздан, қўлида барча яхшилик калитлари бўлган Зотдан, биз учун Ўз раҳмати хазиналарини очишини, Ўз фазли ва кароми билан бизларни бу мартабага муносиб қилишини сўраймиз. Ушбу мартабага эришганлар осмон мулкида буюк деб аталади.
💣Солих салафлардан бири шундай деган:
«Ким илмга эга бўлса, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, осмон мулкида буюк деб аталади».
☑️Бу–ҳақиқий солиҳ ва ишончли кишилардир, чунки улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи гувоҳлик берган. У зотдан бир неча йўл билан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
«Ҳар бир авлодда бу илмни умматнинг энг адолатли ва ишончли кишилари ўз зиммасига олади. Улар бу илмдан ғулувга кетганларнинг таҳрифини, ботил тарафдорларининг сохталигини ва жоҳилларнинг нотўғри тафсирини тозалайдилар»
📚
Табароний
📚
Байҳақий
🖋Имом Аҳмад «Жаҳмийларга раддия» китобида улар ҳақида шундай деган:
«Ҳамд Аллоҳга бўлсинки, ҳар бир пайғамбардан кейин бир даврда ҳам илм эгалари қолди. Улар адашганларни тўғри йўлга чақиришди, уларнинг ҳақоратларига сабр қилишди ва Аллоҳнинг нури билан кўрларнинг кўзини очишди. Иблис қурбони бўлган неча кишиларни қутқаришди, неча залолатда ва жоҳилликда юрганларни ҳидоятга элтишди. Улар одамларга қанчалар яхшилик қилдилар, аммо одамлар уларга нечоғли ёмон муносабатда бўлдилар! Улар Аллоҳнинг Китобини жоҳилларнинг нотўғри тафсиридан, ғулувга кетганларнинг таҳрифидан ва ботил тарафдорларининг сохталигидан ҳимоя қилдилар».
⚡️
Ибн Ваддаҳ бу сўзларни Умар ибн Хаттобдан ривоят қилган.
📚
«Тарийқ ал-Ҳижратайн»
https://t.me/hadislar_sharhi